kathaq@mail.ru

Безгак касаллигидан сақланинг!

Безгак касаллигини жуда кичик паразитлар плазмодийлар қўзғатади. Уларни фақат микроскоп ёрдамида кўриш мумкин, одатда, касаллик иситма, жигар ва талоқнинг катталашиши билан кечади. Безгак қўзғатувчиси (плазмодийлар) бир неча турда учрайди. Улар безгак чивини чақиши орқали одам организмида кўпа­йиб ривожланади, танага ўз сўлаги орқали безгак қўзғатувчисини юқтиради. Паразитлар  қон оқими билан жигарга тушади, у ерда ривожлана бошлайди, қонга тушиб эритроцит ичига кириб олади. Касаллик тўсатдан бошланади, беморни иситма тутади, эти жунжикади, қалтирайди, қалтироқ шу қадар зўраядики, бемор иссиқ кўрпа остида ҳам совқотгандек бўла­веради. Бир оз вақтдан сўнг қалтираш сусайиб тана ҳарорати 40-41 даражага кўтарилади. Бемор бўғриқиб қизариб кетади, нафас олишга қийналиб ҳаллослайди, боши қаттиқ оғрийди, терлаш ва иситма тутиши тез-тез такрорланиб туради.

Касалликни юқтириб олган кишилар шифохона шароитида даволанади, кейинчалик 3 йил давомида диспансер назоратида кузатилади. Чунки касаллик қайтадан ривожланиши мумкин. Безгак касаллигини тарқатувчи чивинларга қарши курашиш ва уни олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.
Безгак касаллигининг белгиларига ўхшаш белгилар безовта қилса, қандай йул тутиш керак?
Албатта врачга мурожаат этиш зарур. Тўғри ташхис қўйиш учун қон текширилиши шарт. Қонда безгак паразитлари аниқланган ҳолда даволаш учун самарали дори-дармон воситалари мавжуд.
Фақатгина ўз вақтида тўғри даволаш касалликнинг асоратли оғир оқибатларининг олдини олиш мумкин.
Тавсияларимизга амал қилсангиз, ўзингизни ва оила аъзоларингизни безгак касаллигидан ҳимоя қилган бўласиз.
К.ҲАСАНОВА,
туман СЭОЖС Паразитология бўлим бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Qonun barcha uchun barobar!
Jamiyat / Tumanda bugun

Qonun barcha uchun barobar! ..

Kattaqo‘rg‘on tuman Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarish bo‘limi...

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара шартномаси суд томонидан бекор қилинди
Jamiyat

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара ..

Тумандаги “Мойбулоқ” массивида жойлашган "Азиза Зилол" узумчилик йўналишидаги фермер...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?