Тумандаги “Мойбулоқ” массивида жойлашган "Азиза Зилол" узумчилик йўналишидаги фермер хўжалигига туман ҳокимининг қарори билан 50,8 гектар ер майдони ажратилган. Бироқ, фермер хўжалиги узумчиликни ривожлантириш ва 15 та доимий иш ўрни яратиш ўрнига йиллар давомида ердан бошқа мақсадда фойдаланиб келганлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги томонидан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди ва суднинг 2023 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ер ижара шартномаси бекор қилинди.Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги йўналишида тадбиркорликни ривожлантираман деб бел боғлаганларга ҳамиша қўллаб-қувватлайди, аммо "Азиза Зилол" узумчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ўзига ажратилган майдони 50,8 га ер участкасида эгалигини суднинг қарорига асосан бекор қилинганлиги бошқа фермер хўжаликларга ҳам ўрнак бўлиши лозим.
Алишер Исламов,
Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти.



