kathaq@mail.ru

Қонун ҳамма учун баробар эканлигини унутган “тадбиркор” нинг қалтис ўйини

Ургутлик фуқаро Жалилов Райим (исми-фамилияси ўзгартирилган) қариндоши Ҳамраев Зокирнинг (исми-фамилияси ўзгартирилган) ёрдамида амалга оширган  ўз қинғир ишини яшириш  ва шу йўл билан топган даромад манбаидан ажралиб қолмаслик учун  жиноятга қўл урди. Воқеанинг қисқача баёни қуйидагича. У ўзига тегишли “Камаз 5320” русумли юк машинасида Ургутдан Нуробод туманининг Тим қишлоғидаги мижозга шифер олиб бораётганда Каттақўрғон тумани Муллакичкина МФЙ ҳудудида жойлашган Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати батальони   4-ЙПХ отряди инспектори  томонидан тўхтатилиб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат сўралганда ҳеч қандай ҳужжат тақдим этолмайди. Натижада автомашина инспекторнинг талаби билан Каттақўрғон шаҳридаги 2518-автокорхона ҳудудида жойлашган жарима майдончасига жойлаштирилади. Амалдаги қонун-қоидаларга кўра маъмурий баённома тузилади.
       Ҳаётда ҳар ким ҳам хато қилиши, адашиши мумкин. Лекин бу хато, бу қинғир иш қонунга хилоф равишда тўғриланмаслиги керак. Афсуски, қаҳрамонимиз хатосини тузатиш, айбини ювиш учун энг ёмон йўлни танлади. Яъни пора бериш билан машинаси ва ундаги юкни жарима майдонидан олиб чиқишга уринди. Хуллас, у 4-ЙПХ отрядининг хизмат хонасида жарима майдончасида сақланаётган транспорт воситасини  майдончадан чиқариб бериш эвазига қонунга хилоф равишда ЙПХ катта инспекторига 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдоридаги пулни пора сифатида берган вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Каттақўрғон туман бўлими ҳамда ИИВ ЎХБ ходимлари томонидан ушланди.        
        Тадбиркор барчани, жумладан ЙПХ инспекторини ҳаётда ўзидек йўл тутадиган инсон деб билгани учун бўлса керак, ҳеч иккиланмасдан пора бериш эвазига машинани жарима майдонидан олиб чиқишга ҳаракат қилди. Инспектор унинг ҳийласига учмаслиги, яъни хизмат вазифасини суистеъмол  қилиши ва жиноятга қўл уриб пора олмаслиги мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмади. Инспектор унинг ниятини англаб етди ва уни бу қалтис йўлдан қайтаришга ҳаракат қилди. Яъни, пора бериш ҳам олиш ҳам жиноят эканини тушунтиришга уринди. Бу огоҳлантириш бефойда бўлди. Хуллас, катта инспектор    ноқонуний ҳаракатга чек қўйиш мақсадида ушбу суҳбатни уяли алоқа телефонига ёзиб олди ва овозли ёзувни ДВД дискка кўчириб  тегишли жойга етказди. Ҳамда шу масала бўйича тадбир ўтказишни сўраб билдирги ёзди. 
        Тадбир юқорида эслатилганидек аниқ  ўтказилиб, ноқонуний ҳаракатга қўл урган шахс фош этилди. Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ мажлисида кўриб чиқилди.
         Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ЖК 211-моддаси 1 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) баравари миқдорида , яъни 22.300.000 сўм жарима жазосини тайинлади. 
       Бири эндигина 20 ёшга тўлган, бошқаси 30 ёшга қадам қўйган икки фуқаронинг мижозга транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида қилган ҳаракати коррупция ҳақида етарли маълумотга эга бўлмагани, пора бериш жиноят экани ҳақида ўйлаб кўрмагани боис уларнинг оиласига ана шундай катта моддий зарар етказиш билан якунланди.


А.ФАЗИЛОВ,
                           Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
                          иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти
                          Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Qonun barcha uchun barobar!
Jamiyat / Tumanda bugun

Qonun barcha uchun barobar! ..

Kattaqo‘rg‘on tuman Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarish bo‘limi...

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара шартномаси суд томонидан бекор қилинди
Jamiyat

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара ..

Тумандаги “Мойбулоқ” массивида жойлашган "Азиза Зилол" узумчилик йўналишидаги фермер...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?