kathaq@mail.ru

КАТТАҚЎРҒОНДА ЯНГИ КОНЛАР ТОПИЛДИ

    Каттақўрғон туманида саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3939 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Каттақўрғон туманида норудали фойдали қазилмаларни излаш ва баҳолаш ишлари дастлаб 2018 йил ҳамда 2019 йилда тасдиқланган геологик топшириққа мувофиқ Оқтоғ тоғ тузилмасида Ёнбош, Мойбулоқ ва Андоқучасткаларида излаш ва баҳолаш ишлари мавзусида 3 йилга (2019-2021) мўлжалланган ва Давлат дастурига киритилган ҳолда геология қидирув ишлари амалга оширилиб, якунига етказилди.
    Олиб борилган ишлар натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган 50 йилдан ортиқроқ муддатда қазиб олиш учун етадиган пардозбоп тош, пардозбоп плита, мармар донадор декаратив қуми, чақиқтош ва қурилиш бетони учун яроқли бўлган 15 йилдан ортиғроқ муддатга етадиган Мойбулоқ қум шағал аралашмаси кони ҳамда керамик ғишт учун яроқли бўлган захираси 110 йилдан ортиғроқ муддатга етадиган Ёнбош лёссимон жинслардан иборат янги конлар очилди. Ушбу конлар жорий йилнинг якунига қадар Давлат захиралар комиссиясида ҳимоя қилиниши ва 2021 йилнинг чораги якунига қадар Давлат захиралар балансини юрутувчи Давлат геология фондига топширилади. 
Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари Қиличбек Худойбердиев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Каттақўрғон туманидаги қабулхонаси бўлими мудири Сардор Рустамов ва "Самарқандгеология" Акциядорлик жамияти геологлари билан ушбу конларни бориб кўрди ва бу ерда янги ишлаб чиқариш  учун инвестор  жалб қилиш ва конни чоралари кўрилмоқда.              
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Qonun barcha uchun barobar!
Jamiyat / Tumanda bugun

Qonun barcha uchun barobar! ..

Kattaqo‘rg‘on tuman Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarish bo‘limi...

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара шартномаси суд томонидан бекор қилинди
Jamiyat

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара ..

Тумандаги “Мойбулоқ” массивида жойлашган "Азиза Зилол" узумчилик йўналишидаги фермер...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?