kathaq@mail.ru

Туманимизда 9 туп чинор кесган фуқаро 274 млн сўм жаримага тортилди

Каттақўрғон туманида 9 туп чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесган фуқаро табиатга етказилган зарар учун 274 миллион 290 минг сўм жарима тўлади, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг аниқлик киритишича, Каттақўрғон тумани «Мелихўжа» МФЙнинг Энамяхши қишлоғида яшовчи фуқаро У.З. 2019 йилнинг декабрь ойида рухсатсиз Равот қишлоғида жойлашган «Гранд транс» ММТП ҳисобида бўлган дала шийпони атрофида жойлашган 9 туп чинор дарахтини кесиб ташлаган.

Бу ҳолат Каттақўрғон туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан 2020 йилнинг 30 январь кунида аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган.
2020 йилнинг 22 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ сайёр судида айбланувчи У.З. Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмида назарда тутилган (ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлган бўлса) жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жазони ўз яшаш жойида ўташи белгиланган.

Шунингдек, 10 ой муддатда Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳисобига табиатга етказилган 274 миллион 290 минг сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда туман мажбурий ижро бўлими ҳамкорлигида моддий зарарни ундириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Qonun barcha uchun barobar!
Jamiyat / Tumanda bugun

Qonun barcha uchun barobar! ..

Kattaqo‘rg‘on tuman Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarish bo‘limi...

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара шартномаси суд томонидан бекор қилинди
Jamiyat

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара ..

Тумандаги “Мойбулоқ” массивида жойлашган "Азиза Зилол" узумчилик йўналишидаги фермер...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?