kathaq@mail.ru

Мактабда юритиладиган ҳужжатлар сони яна қисқартирилди

Халқ таълими вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақидаги буйруғи тасдиқланди.

Шу билан бирга Халқ таълими вазирлигининг 180-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида янги таҳрирдаги низомлар тасдиқланди.
Мазкур низомлар билан боғлиқ асосий ўзгаришлар мактабларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбари томонидан юритиладиган ҳужжатларнинг сони билан боғлиқ.
Хусусан, 2020-2021 ўқув йилидан эътиборан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан шу кунга қадар юритиб келинаётган ҳужжатларнинг сони 7 тадан 4 тага, синф раҳбарининг эса 4 тадан 2 тага қисқартирилди.
Юритиладиган ҳужжатларнинг сонини камайтириш ёки оптималлаштиришдан кўзланган асосий мақсад, умумтаълим мактабларида ташкил этилаётган тарбиявий ишларнинг бевосита манзилли ва изчил кўриниш касб этишига эришишдан иборат. Яъни, таълим муассасаларида “хавф гуруҳи”га кирган ўқувчиларнинг ҳар бири билан якка тартибда кўпроқ шуғулланиш орқали уларнинг ижтимоий реабилитация жараёнини тезлаштириш кўзда тутилган.
Умид қиламизки, тизимдаги мазкур ўзгаришлар яқин истиқболда умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошишига хизмат қилади. Зеро, келажагимиз бўлган ёшларнинг тарбияси бугунги кунда аллақачон ҳаёт-мамот масаласига айланиб улгурди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Qonun barcha uchun barobar!
Jamiyat / Tumanda bugun

Qonun barcha uchun barobar! ..

Kattaqo‘rg‘on tuman Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarish bo‘limi...

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара шартномаси суд томонидан бекор қилинди
Jamiyat

Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасидаги ер ижара ..

Тумандаги “Мойбулоқ” массивида жойлашган "Азиза Зилол" узумчилик йўналишидаги фермер...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?