kathaq@mail.ru

Каттақўрғонда боғчалар сони яна 2 тага кўпайди

  Бугун Каттақўрғон туманидаги Янгиравот ва Янгиобод маҳаллаларида замонавий янги қуриб битказилган 53- ва 68-мактабгача таълим ташкилотлари жажжи болажонлар ихтиёрига топширилди. 
  Ушбу фойдаланишга топширилган мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросимида туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов ва туман прокурори Эркин Ахмеджоновлар сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан мактабгача таълим муассасаларига эътибор кучайтирилгани,жумладан туманда жажжи ўғил-қизларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичларининг тобора яхшиланиб бораётгани ва бу борада амалга оширилаётган ишлар келгусида янада давом этиши ҳақида сўз юритди. Ота-оналар ва болажонларни ушбу замонавий боғчаларни очилиши билан табриклаб, бу ердан етук инсонлар етишиб чиқиши учун тилаклар билдирди.
  53-мактабгача таълим ташкилоти қурилиши учун 2 млрд.сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланди. Эндиликда бу мактабгача таълим ташкилотида  Янгиравот маҳалласининг 90 нафар жажжи кичкинтойлари тарбияланишади.
  Янгиобод маҳалласидаги 2 млрд. 794 млн.сўм маблағ эвазига қад ростлаган 68-мактабгача таълим ташкилоти  эса 120 ўринга мўлжаллан. Янги 68-МТТ нинг фойдаланишга топширилиши билан  бу маҳалладаги мактабгача ёшдаги болажонлар қамрови 60 фоиздан ошди. 
– Юртбошимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, айниқса, чекка қишлоқ туманларига бераётган эътиборидан биз, ота-оналар беҳад мамнунмиз, – дейди Азиза Боймуродова. – Шу эътибор туфайли маҳалламизда 63-мактабгача таълим ташкилоти ишга тушди. 
Янги муассасада болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор. 
Энди бизнинг болаларимиз ҳам худди шаҳарлардагидек инглиз, рус тилларини, мусиқа ва расм чизишни ўрганишади.
Жаҳонгир САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Дунё бўйлаб деярли 282 миллион одам тўйиб овқатланмайди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Дунё бўйлаб деярли 282 миллион одам тўйиб овқатланмайди ..

Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти ва БМТнинг сўнгги қўшма ҳисоботида айтилишича...

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?