kathaq@mail.ru

ҲОКИМ КУН БЎЙИ ДАЛА КЕЗДИ

   Туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов  қишлоқ хўжалигига алоқадор мутахассислар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасида  олиб борилаётган  ислоҳатлар билан танишиш, ерга муносабатни ўзгартириш, янги иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ва даромадини кўпайтириш, туман иқтисодий қувватини ошириш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш  мақсадида кун бўйи дала кезиб, жойларда фермер, механизатор ва қишлоқ хўжалигига алоқадор кишилар билан учрашди. Шунингдек, тумандаги фермер хўжаликлари далалари ва қишлоқ хўжалик машина-трактор паркларида бўлиб, қишлоқ хўжалик техникаларини янги йилда чигит экиш мавсумига шайлиги, ғалла майдонларини ўз вақтида минерал ўғитлар билан ишлов берилганлиги, пахтадан бўшаган ерларни шудгорлаш ишлари қандай олиб борилганлиги, ариқ, зовур  ва каналларни қазилганликлари билан танишди. Учрашувларда ҳосилдорлик сув, менерал ўғитлар, ерга ўз вақтида ишлов бериш билан чамбарчас боғлиқлиги айтиб ўтилди.
   Туман ҳудудидаги барча машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларида ўтказилган учрашувларда кўтарилган вазифалар юзасидан ҳар бир қишлоқ хўжалик ходими чуқур мулоҳаза юритиб, ўз таклифларини билдириши, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилиниши лозимлиги алоҳида таъкидланди.


Жахонгир САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?