kathaq@mail.ru

Мустақиллигимиз тимсоли

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, 
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон.
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин   токи бор жаҳон!..


Мана, 27 йилдирки, мустақил Ўзбекистонимиз халқи шу сўзлар билан бошланувчи мадҳиямиз садоси остида янги кунни яхши ниятлар билан қарши олади. Давлат мадҳияси янграганда кўнглимиз ғурур ва ифтихор туйғусига тўлади. 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасида: "Ўзбекистон Республикасининг Мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир", дея қайд этилган. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов сўзи ва атоқли композитор Мутал Бурхонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямиз мустақил Ўзбекистонимизнинг ёрқин тимсоли сифатида янграмоқда. Президентимизнинг турли давлатларга расмий ташриф билан борганида, юртимизга келган мартабали меҳмонларни кутиб олиш чоғида, халқаро миқёсдаги тадбирлар ва спорт мусобақаларида мадҳиямиз янграб, кўз ўнгимизда юртимиздаги беқиёс бунёдкорликлар, илму-маърифатнинг гуллаб яшнаётгани, серқуёш ҳур ўлкамиз намоён бўлади. Мадҳиямиз ижро этилганда қўлимизни кўксимизга қўйиб унга жўр бўламиз, дилимиз фахр ва ғурурга тўлади. Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, эркин ёш авлодлари, улуғ халқ қудрати, тинчлик посбони, ҳақсевар она юртимиз ҳур Ўзбекистонни мадҳ этган мадҳиямиз халқимизга руҳий мадад бўлиб асрлар давомида баралла янграйверсин. 
Эшпўлат Сафаров,
журналист.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?