kathaq@mail.ru

Халқ соғлом бўлса, юрт обод бўлади

Дунёда касблар кўп, лекин инсон саломатлиги учун масъул сифатида уларнинг умрини мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдирадиган, ўзлари куйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган инсонларнинг эгаллаган касби дунёда тенгсиздир! 

Шунинг учун ҳам халқимиз тиббиёт ходимларини ўзларига суянчиқ деб билиб, юракларга умид, маъюс кўзларга нурафшонлик, хаста кўнгилларга қувват бағишловчи илоҳий касб эгалари сифатида алоҳида қадрлайди.
Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида юритилаётган ислоҳотлар ва халқ саломатлигини сақлашдек масъулиятли вазифада ишлаб келаётган тиббиёт ходимларига кўрсатилаётган эътибор туфайли халқ саломатлигини ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом, маънан етук авлодларни тарбиялаш, тиббий хизмат кўрсатишни янги бос­қичларга кўтариш, даволаш муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда туманимиз аҳолисига туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 1 та марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника, 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 9 та қишлоқ врачлик пункти, "Тез ёрдам" бўлими ва унинг жойлардаги 14 та шахобчалари орқали малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бу тиббиёт масканларида 1537 нафар тиббиёт ходимлари меҳнат қилишиб, шундан 172 нафарини врачлар, 1000 нафарини ҳамширалар ва 265 нафарини кичик тибий ходимлар ташкил қилади. Врачларнинг 55 нафари эса олий тоифали мутахассислардир.
Ҳурматли шифокорлар ва тиббиёт соҳаси ходимлари!
Юртимиз ҳаётидаги энг олий бойлигимиз саналган  халқимизнинг саломатлигини сақлашдек ўта масъулиятли ва шарафли ишда Сизларнинг касбий маҳоратингиз, билим ва тажрибангизга, инсонийлик фазилатларингиз ва фидойилигингиз билан жонкуярлигингизга ишонамиз.
Ҳар бирингизнинг халқ саломатлигини сақлаш йўлида тинимсиз изланишлар олиб бориб, бутун онгли ҳаётингизни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб, касалликнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат вазифаларини бажаришдаги фидокорона меҳнатларингизни юқори баҳолаймиз.
Сизларни Тиббиёт ходимлари куни билан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффа­қиятлар тилаймиз!

Ғафур Қаршиев,
"Каттақўрғон ҳақиқати" мухбири.
Ж.САФАРОВ олган фото.
Суратда: Туман марказий поликлиникаси Пренатал скрининг хонаси врачи, 
акушер-гине­колог Нодира Ахмедова ўз ҳамкасблари билан.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?