kathaq@mail.ru

Тўрт эгизак туғилган оилага уй берилди

Бекободдаги «Ўзметкомбинат» лабораториясида муҳандис бўлиб ишлайдиган Бекзод Жўраев ва Шоира Жўраевалар хонадонида 21 сентябрь куни эгизаклар – икки ўғил ва икки қиз дунёга келган эди. «Ўзметкомбинат» АЖ ахборот хизматининг хабар қилишича, чақалоқларнинг ота-онасига 3 хонали хонадон совға қилинган.


Бу оилада 4 нафар фарзанд туғилиши кутилаётгани ҳамоно Шоира Жўраева тиббиёт муассасасида назоратга олинган эди. Ҳомиладорликнинг охирги ойида эса Бекобод шаҳридан Республика Перенатал марказининг ҳомиладорлар патологияси бўлимига ўтказилди. То туғруққача унга замонавий перенатал технологиялар бўйича барча ёрдам кўрсатилди. Шифокорлар аёл билан елкама-елка туриб, эгизакларини қўлга олгунча, унга яқин жигарларидек ғамхўрлик кўрсатишди.

Эндиликда ҳам бу ғамхўрлик давом этмоқда. «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ҳам Жўраевлар оиласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Комбинатдан бу оилага Бекобод шаҳрининг 14-даҳасидаги 65-уйнинг 40-хонадони совға қилинди.

4 ноябрь куни Жўраевлар оиласига бу уйни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси Тоҳиржон Азаматов, Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев сўзга чиқишди. Улар Жўраевлар оиласини тўрт эгизак туғилганлиги билан яна бир бор қутлашди. Бекзод Жўраевнинг ота-онаси – эгизакларнинг бобо ва бувиси ҳам сўзга чиқиб набираларининг соғ-саломат туғилишида ёрдам берган, улар учун ғамхўрлик қилаётган барча инсонларга, «Ўзметкомбинат» АЖга миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тантанали маросимда комбинат бошқаруви раиси Т.Азаматов 40-хонадоннинг очилиш маросимида махсус лентани қирқиб, Бекзод Жўраевга уч хонали уй калитини топширди. Шунингдек, эгизаклар – Ҳасан, Ҳусан ва Фотима, Зуҳранинг соғлом улғайишлари учун уларнинг ота-оналарига керакли бўлган анжомлар ва уй-рўзғор буюмлари ҳам совға қилинди.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?