kathaq@mail.ru

Кўринмас офат

Мансурбек мактабда аъло баҳоларга ўқирди. Синфдошлари, ўқитувчилари, дўстлари уни ҳурмат қилишарди. У қаерга бормасин доим қўлида китоб бўлар, мутолаадан тўхтамасди. Мана ўқув йили тугаб таътилга ҳам чиқди.   Ҳар куни уйи яқинидаги анҳор бўйига чўмилишга чиққан Мансурбек ўзи тенгги икки-уч болалар билан дўстлашгач, қўлидаги китобини ота-онасига хархаша қилиб олдирган катта, қимматбаҳо телефонга алмаштирди.
У аввалига шунчаки қизиқиб "Тик ток"га ("Тик ток" бутун дунё, шу жумладан, юртимиз ёшлари ўртасида тобора оммалашиб бораётган ижтимоий тармоқлардан бири бўлиб, у бугунги кунда деярли Instagram и YouTube тармоқларига тенглашиб қолди) кирган бўлса, кейинчалик унга бутунлай шўнғиб кетди. Бора-бора кам сонли обуначилару оддий видеолар уни қониқтирмай қолди. У ўз саҳифасини ранг-баранг видеолар билан бойитиб боришга ҳаракат қила бошлади. Айниқса, болаларнинг "Тик Ток"да турли хил видеолар жойлаб обуначиларни кўпайтириб, кўп пул топиш ҳақидаги гаплари Мансурбекни оҳанграбодай ўзига тортди. 
Таътил тугаб, мактаб бағрига қайтган синфдошлари Мансурбекни кун сайин телефонга шўнғиб бораётганини, дарс­ларга умуман эътибор қаратмаётганини кўриб уни бу йўлдан қайтаришга уриндилар, лекин фойдаси бўлмади.   Эртадан-кечгача ишда бўладиган ота-онаси ҳам ўғлидаги ўзгаришни сезишди. Сездилару лекин унга телефон билан кўп ўйнамаслиги, дарсларини қилишини айтиб танбеҳ беришдан нарига ўтмадилар.
Кунларнинг бирида мактабдан қайтган Мансурбек уйга киргач меҳмонга келган опаси билан нари-бери саломлашиб, дастурхон устида ҳам телефондан кўз узмади. Унинг гоҳ ҳайратланиб, гоҳ қўрқув ёки важоҳат аралаш  - эҳ, эҳ аттанг, эҳ-ҳе каби товуш чиқариб қилаётган ҳаракатлари, уйга келган меҳмонга эътиборсизлиги ғашини қўзғатган опаси унга танбеҳ беришга уринди. Лекин, Мансурбек ҳар нарсага қизиқувчан опасини ҳам  ўз ҳайратлари-ю қизиқишларига ошно этди. Укасининг телефонида кўрган видеоларга қизиқиб қолган Мадина ҳам бора-бора икки-уч кунда рўзғордан ортиб бир онасидан ҳол-аҳвол сўрашни ҳам йиғиштирди. У ҳам укаси каби қўлидаги телефонидан бир лаҳза ҳам ажрала олмайдиган бўлиб қолди. Уй-рўзғор ишларини наридан-бери қилиб, телефондаги саҳифасини турфа хил эътиборни тортувчи видеолар билан бойитишда ҳеч нарсадан қайтмади.
Бир куни ўртоқлари билан чойхонага ўтиришга келишиб олган Ойбек   ишдан кеч чиққани туфайли айтилган жойга кечикиб борди. У борганида ўртоқлари уч-тўрттаси бир бўлиб бир телефондан ниманидир кўриб ўтиришарди. Орадан бироз вақт ўтгач, телефондан кўз узмаётган ўртоқларига жаҳл аралаш: - Шу телефонни уйларингда ҳам кўрсанглар бўлади-ку, нима қилардинглар бу ерга келиб ҳаммани овора қилиб, - деди. Шунда ўртоқларидан бири: - Эй, ўртоқ, биздан хафа бўлма, мана бир кўр бу аёлни ўйнаганини, сен ҳам кўзингни узолмай қоласан, - деб Ойбекка   телефонини узатди. У не кўз билан кўрсинки, шўх мусиқага берилиб ўйнаётган аёл Ойбекнинг хотини Мадина эди. Уйига осмон бошига қулагандай судралиб, ўта тушкун ва важоҳатли бир аҳволда қайтган Ойбек ҳар қанча узр сўраб ўзини оқлашга уринмасин, Мадинани  уйдан ҳайдаб юборди.
Бир неча кундирки опасининг қайтиб келганидан уйларида рутубат ҳукм сурсада, Мансурбек барибир ўз ўйлари, ўз қизиқишу ўз ташвишлари билан овора эди. Дадаси қўлидан олиб қўйган телефонини ота-онаси ишга кетганларидан сўнг мактабга ҳам бормай қидиришга тушди. Телефонни ётоқхонадаги жавоннинг тортмасидан топди-ю кўчага отилди. Чала қолган ишини давом эттириш учун дўстлари ёнига ошиқди. Кейин уч-тўрт бола бир бўлиб катта йўлга чиқдилар. Режага кўра болалардан бири видеога оладиган, Мансурбек эса юриб келаётган машина устига сакрайдиган бўлди. Минг афсуслар бўлсинки, тезлик билан келаётган машина томонга югурган  Мансурбек қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган машина уриб юбориши натижасида оғир жароҳатланиб шифохонага тушди. Бир ойдан ошиқ комада ётган Мансурбек шифохонада кўз­ларини очганда қўллари, оёқлари жонсиз, унга бўйсунмасди...


Азиза БОЗОРОВА,
тумандаги 41-умумтаълим мактаби ўқувчиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?