kathaq@mail.ru

Тилхат - қарз суммасини қайтариб олишнинг ҳуқуқий асоси

Инсонлар орасида энг кўп учрайдиган шартномалардан бири - бу қарз муносабатларидир. Қарз шартномаси асосида одамлар бир-бирларига кўпинча пул маблағларини ва алмаштириш мумкин бўлган ашёларни беради. 

Бу муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан Фуқаролик кодексининг 732-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур моддага мувофиқ, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул (сўм, чет эл валютаси) ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни (тахта, шефер, ёғоч, темир, мих, картошка, ун. ёғ, краска, ва ҳоказо) мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Қарз олувчи олинган пул маблағнинг ёки ашёнинг мулкдори бўлиб уни ўз хоҳишига кўра тасарруф қилади. Бу шартномадаги асосий мажбурият шундаки, қарз олувчи қарз суммасини, албатта, эгасига қайтариши лозим. Бунинг учун қарз шарт­номасини қонунда назарда тутилган шаклда тузиш лозим.
Маълумки шартномалар ёзма ва оғзаки шакл­ларда тузилади. Хуш, қарз шартномасини қандай шаклда тузиш мақсадга мувофиқ бў­лади. Фуқаролик қо­нунчилигига мувофиқ, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқ­дорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Шу билан бирга шартномадаги тарафлардан бири юри­дик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Демак, қонунчиликда қарз шарт­номасини оғ­заки шакл­да тузишни ҳам инкор қилмайди. Оғзаки шакл­да тузиш нутқни билдириш орқали амалга ошади. Ваҳоланки, қарз ижтимоий муносабатларда асосан оғзаки тузилади ва келиб чиқадиган низолар ҳам бевосита шарт­нома шаклига ри­оя қилмаслик натижасида содир бўлади, кўпчилик ҳо­латларда одамлар ўз қўли билан берган пулини ололмай юради. Судлар амалиётида ҳам қарз муносабатлари билан боғлиқ низолар кўплаб учрайди.
Қарз шартномасиниёзма шаклига риоя қилмасдан уни оғзаки шаклда тузган тақдирда, низо келиб чиққанда шартнома тузилганлигини исботлаш мураккаблашади. Чунки қарз муносабатларининг тарафлари шартноманинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан қонунчиликка кўра, маҳрум қилинган. Мабодо А. шахс Б. шахсга 3 млн. сўм қарз берса ва ёзма шаклда шартнома тузмаса, қарз­ни қайтариб олиши жу­да қийин кечади. Бундай вазиятда қарз олувчи ўзи олган қарзини қайтарса, муаммо ўз ечимини топади. Акс ҳолда қарз берувчи маблағидан мосуво бў­лади. Шу билан бирга, қарз олувчи пул ёки ашё олганлик фактини инкор этмаса, у ҳолда уни ёзма далиллар билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Умуман олганда инсонлар бир-бирларига қарз бераётганларида суммасидан қатъий назар у 500 минг ёки 5 млн. сўм бўладими, ҳеч бўлмаганда қарз олувчидан тилхат олиши керак. Чунки қарз олувчининг тилхати Фуқаролик кодекси нормаларига кў­ра қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган деб ҳисоблашга асос бўлади ва судлар тилхатни далил сифатида қабул қилиб, исботлаш воситаси сифатида баҳолайди.


Акмалжон ҒУЛОМОВ, 
Самарқанд вилояти Юридик техникуми доценти.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?