kathaq@mail.ru

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб келди. Бу ойда энг улуғ китоб Қуръони карим нозил бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Рўза араб тилида Савм, яъни инсон ўзини еб-ичишдан ва бошқа нарсалардан тиймоқликга айтилади.Бу ойда бошқа нарсалардан дейишимиздан мақсад нафақат еб-ичишдан, балки инсон кўзларини ҳаромдан, қулоқларини ножўя гапларни эшитишдан, тилларини ғийбатдан сақлаши лозим бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қайси инсон рўза тутсаю кўзини,қулоғини, тилини ҳаромдан сақламас экан у кишига рўзадан фақат оч юргани-ю, чанқагани қолибди” деган эканлар.
"Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл, ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара сураси  183-оят). Қуръони каримда нозил қилинганидек бу ойда инсонлар савоб амалларга шошилишлари лозим, чунки бу ойда ўқилган нафл намозлар фарз намози мақомида бўларкан, бу ойда қилинган хайри-эҳсонларга 70 баробаргача савоб ёзилар экан.
Азизлар, бу ойда сизу биз учун  кўп имкониятлар мавжуд. Қўшнимиз оиласи ночор бўлса тезда ёрдам қўлини чўзиб қолайлик, бемор бўлса кўнглини кўтариб ёрдам қилайлик.
Аллоҳ Таъало ҳадиси қудусийда: ”Бир бандам бошқа бир банда ёрдамида бўларкан қиёматда мен ҳам биродарига ёрдам берган бандага ёрдам қиламан” деб ваъда қилган. Мана шу вақтларни ғанимат билиб, Ота-она, қариндошлар, қўни-қўшнилар ва бева-бечоралар ҳолидан хабар олишимиз айни муддоадир. Мен истайманки, ҳар бир юртдошимиз албатта бу савоблардан баҳраманд бўлсин.Ҳар биримиз дуо қилайликки, Рамазон ойи ҳурматидан юртимиз тинчлиги бардавом бўлсин,Рамазон ойида ҳаммамизни гуноҳларимизни Аллоҳ кечирсин, Рамазон ойида ҳосил бўлган яхши хулқларимиз йил бўйи ўзимизга ҳамроҳ бўлсин.


Сафохон БАҚОЕВ,
Хожа Абул Ҳасан Андоқий жомеъ масжиди имом хатиби.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди ..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг...

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Sport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари ..

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?