КАТТАҚЎРҒОНЛИК КУРАШЧИЛАР “ПРОКУРОР КУБОГИ”ДА БЕЛЛАШМОҚДА
Долзарб мавзу / Sport
18-мар, 14:03
33
0
Тарихи минг йилларга бориб тақаладиган курашимизни юртимизда янада оммалаштириш бўйича бир қатор мусобақалар ташкил қилинмоқда.
Жумладан бугун Наврўз умумхалқ байрами арафасида миллий кураш бўйича Каттақўрғон туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Прокурор кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Беллашувларда туманимизнинг турли бурчакларидан келган 200 нафардан ортиқ курашчилар ўн иккита вазн тоифасида курашишмоқда.
Мусобақанинг финал босқичи “Ёшлик” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “Наврўз” умумхалқ байрамида бўлиб ўтади. Муросаси ва қизғин баҳсларга таклиф этамиз.