kathaq@mail.ru

КАТТАҚЎРҒОНДА ЯНА 13 НАФАР ЁШГА ЕР АЖРАТИЛДИ

Каттақўрғон туманида 18-30 ёшгача ишсиз фуқаролар 36 мингдан ортиқни ташкил қилади. Улардан 3424 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.
Қишлоқ хўжалигида ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда 214 гектар ер майдони ажратилиб, ёшлар бандлигини таъминлаб келмоқда. 

Навбатдаги ер ажратиш тадбирлари бугун Таварон ва Мундиён маҳаллалари ёшларининг 13 нафарига “Рўзимурод Мавлонов” ва "Назокат Олтин Даласи" фермер хўжаликларининг унумдор ерларидан 3.25 гектар ер майдони берилди.
Шу қаторда ушбу маҳаллада яшовчи, яқинда Россия давлатидан қайтиб келган Равшан Убайдуллаевга ҳам 25 сотих ер майдони ажратилиб, унга меҳнат қилиши ва оиласи даромадини таъминлаш учун шароит яратиб берилди.
Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ишлар қизғин олиб борилиб, бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Жахонгир САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?