kathaq@mail.ru

ЖИЗМОНСОЙЛИКЛАР КАЙФИЯТИ ҚАНДАЙ?

   Каттақўрғон туман ҳокими в.б. Жамшид Насриддинов Президент Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Зокирхон Абдуллаев, туман прокурори Эркин Ахмеджонов, Давлат солиқ инспекцияси туман бўлими бошлиғи Акбарали Қулмирзаев ва тегишли мутасаддилар билан биргаликда туманннинг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Жизмонсой маҳалласида бўлди.
  Дастлаб туман ҳокими ва сектор раҳбарлари  ҳудуддаги 88-мактабда бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Сўнгра мактаб  ўқитувчилари билан таълим-тарбия борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди. Мактабни 11-синфини битирган 16 нафар ўқувчиларининг 7 нафари олийгоҳларга ўқишга  кирган ва  кириш кўрсаткичи 44 фоизни ташкил этган. Туман ҳокими мактаб ўқувчиларини шундай натижаларга эришишига сабабчи бўлган устозларга миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг туман ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар маҳалла марказида бўлиб, маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашди. Суҳбатда тоғли худудни ривожлантириш йўналашилари келишиб олинди ва аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича топшириқлар берилди. Жумладан, келгуси йилда ҳашар йўли билан янги маҳалла маркази қурилиши ҳамда мактаб ичимлик суви ҳал этиладиган бўлди.
Шунингдек, 74-мактаб ўқувчилари учун стадион қуриб бериладиган бўлди. Сўнгра туман раҳбарлари Жизмонсой маҳалласидаги бир гуруҳ ногирон ва кам  таъминлаган оилалар ҳолидан хабар олди.Шундан сўнг, раҳбарлар Жизмонсойда қурилаётган Нодир шайх мақбарисига борилиб, қуръон тиловат қилинди. 
Сўнгра, қурилиш ишлари билан танишиб, ободонлаштириш режаси келишилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳаллада арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма “Янги йил” савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Жахонгир САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?