kathaq@mail.ru

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади


Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин тинимсиз йиғлаб, кўзи кўр бўлиб, дунёдан ўтиб кетган. Устозга бўлган меҳр-муҳаббатнинг кучи бу. Исо Термизий ҳаёт пайтларида устози Имом Бухорий: «Сиз менинг шогирдим бўлсангиз ҳам мен сиздан кўп нарса ўрганганман, эзгуликка садоқат, меҳр-муҳаббат ва устозга бўлган ҳурматни Сиздан ўргандим», деб айтган эканлар.

Шунга ўхшаган ҳаётий мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Демакки, устозни ҳурмат қилган шогирд ва жамият доимо юксалган.
Яқинда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонунда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унинг 5-боби педагог ходимларнинг ҳуқуқий мақоми ҳақида баён этилган. Жумладан, педагог ходимларнинг мақоми жамият ва давлат томонидан тан олиниши белгиланган. Шунингдек, таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
Таълим ташкилотлари педагог ходимларининг касбий фаолиятига аралашишга, таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатишга, шунингдек ушбу педагог ходимларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини амалга ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги ахборот-ресурс марказларининг хизматларидан бепул фойдаланиши, ўз касбий фаолиятига аралашувдан ҳимояланиши, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиши (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун) каби муҳим ҳуқуқлар ва манфаатлари мустаҳкамланган.
Яна бир муҳим масала, педагог ходимларни уларнинг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш тақиқланиши кўрсатилган.
Нима учун булар қонунда ёзиб қўйилди?
Кейинги вақтларда бу ҳақда кўп ва хўп тўхталиб, меъдага тегилган бўлса-да яна такрорлашга мажбурман. Афсуски, ўқитувчиларнинг обрўйи анчагина пасайди. Кўпчилик соҳа фидойилари тирикчилик сабаб ишини ташлаб ҳатто хорижга кетишди. Ёмон томони, қора, ўзларига ярашмаган ишларни қилишга мажбур бўлишди. Кўча супуриш, чиқинди ташишни айтмаса ҳам бўлади...
«Дард устига чипқон» деганларидек жамиятда обрўсизланган устозга фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш» ҳолатлари кўпайди. Ўқитувчилик фаолиятим давомида ўзим ҳам ушбу ҳолатнинг бир неча бора гувоҳи бўлганман. Ахир ота-онанинг мақсади билан ўқитувчининг мақсади бир-ку. У ҳам бўлса, фарзандларимизга пухта билим, чиройли тарбия бериш.
Мактабдаги ўқувчилик давримдаги адабиёт фанидан иншо ёзиш дарсида «Келажакда қайси касб эгаси бўласиз?» мавзуида синфимиздаги аксарият синфдошларим ўқитувчи бўлишини ёзганди. Шундан ҳам маълумки, ўқитувчи касби энг обрўлиси бўлган. Ҳозир-чи?
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўқитувчиларнинг бирор мамлакатда қанчалик даражада иззат қилинишини билишнинг яна бир усули - бу ота-оналарнинг ўз фарзандига ушбу касбни раво кўриш-кўрмаслигини аниқлашдир.
Бир вақтлар қишлоқдаги энг обрўли инсон муаллим бўлган. Қишлоқдаги бирон бир муаммо ёки маслаҳатли масалалар ўқитувчидан сўралган.
Айтишларича, бир инсоннинг фарзанди хасталаниб, табиб ширинлик ейиш мумкин эмаслигидан огоҳлантирибди. Ота-онаси ҳар куни неча марталаб ширинлик емагин деб тайинлашмасин, болага бу сира кор қилмабди. Шунда ота уни мадрасада ёшларга сабоқ берувчи устознинг олдига бошлаб борибди.
– Сиз ёшларга сабоқ берасиз, маҳалламизда обрўйингиз баланд, ўғлимга ҳам насиҳат қилсангиз, – дебди. Устоз икки ҳафтадан кейин келишни тайинлабди. Белгиланган муддат ўтибди. Ота ўғлини устозга рўпара қилибди. Устоз болани олдига чорлаб, «ўғлим, бундан кейин ширинлик еманг», дея таъкидлабди. Ота «ўғлимга насиҳат қиласиз, деб ўйлагандим, сиз эса бир оғиз гап билан кифояландингиз», дея ранжигандек бўлибди. «Мен ўғлингизга шу гапни айтиш учун икки ҳафта ширинлик емадим, иншооллоҳ, ўғлингиз сўзимга қулоқ солади», дебди устоз. Бола ростдан ҳам ширинлик ейишни ташлаб, хасталикдан фориғ бўлибди.
«Қарс икки қўлдан чиқади» деганларидек, устозлик касбини эгаллаган инсонлар ҳам бунга муносиб бўлишлари зарур назаримизда.
Қонунда педагог ходимларнинг мажбуриятлари ҳақида ҳам нормалар белгиланган. Унга кўра улар, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши, ўқув машғулотларини сифатли ўтказиши, ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши, таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши, ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан даврий аттестациядан ўтиши шарт. Педагог ходимларга педагогик фаолиятни амалга оширишда ахлоқ ва этика нормаларига зид ҳаракатлар содир этиш тақиқланади.
Умуман халқимиз ҳамиша устозларни эъзозлаб, уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб келган. «Устоз ота каби улуғ» деган ҳикматли нақл ҳам бежиз айтилмаган. Мазкур ҳикматни амалда қарор топтириш, муаллимнинг қадр-қимматини аждодларимиз каби эъзозлашимиз зарур. Ҳолбуки, мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади. Зеро, ўқитувчи обрўси — жамият обрўси ҳисобланади.


Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?