kathaq@mail.ru

Боғчаларда йирик миқдордаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди

Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган текширувлар натижаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний чора кўриш учун 904 та текшириш ҳужжатлари юборилгандея хабар бермоқда «Xabar.uz» вазирликка таяниб.

Маълум қилинишича, мактабгача таълим тизими узоқ йиллар давомида етарли назорат қилинмаганлиги оқибатида тизимда қонунбузарлик ва суиистеъмолликлар авж олган. Бу каби нохуш вазиятларга қарши курашиш мақсадида 2017 йилнинг 30 сентябрида тўғридан-тўғри вазирга бўйсунувчи Ички аудит хизмати ташкил этилган.
2020 йилнинг бошида вазирлик 2018–2019 йилларда аниқланган қонунбузарликларни таҳлил қилиб, ҳукуматга қатор таклифларни киритди. Вазирлик ташаббуси билан Ҳисоб палатаси ҳамкорлигида бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассислари жалб қилинган ҳолда бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши юзасидан чуқур таҳлилий ўрганишлар ўтказилди. Ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида 48,3 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.
«МТВ ташкил этилган илк куниданоқ тизимдаги коррупция ва суиистеъмолликлар билан курашиб келмоқда. Ички аудит хизмати томонидан аниқланган қонунбузарликлар тўғрисида ахборот мунтазам равишда эълон қилиниб келинмоқда. Ўтган йили МТВ 680 та ташкилот бўйича тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этган бўлса, 2020 йилда бу сон 224 тани ташкил этган. Ушбу ҳужжатлар асосида прокуратура томонидан бир қатор жиноий ва маъмурий ишлар қўзғатилди, вазирлик эса молиявий қонунбузарликларга йўл қўйган мудира ва ҳисобчиларни ишдан бўшатди. Шу тариқа, айбдор деб топилган шахслардан бюджет ҳисобига 2019 йилда 9,5 миллиард сўм, 2020 йилнинг биринчи ярмида эса 4,1 миллиард сўм ундириб олинди», — деб, маълумот берди МТВнинг Ички аудит хизмати бошлиғи Дилшод Норматов.
2019 йилда вазирликнинг Ички аудит хизмати 31,5 миллиард сўм молиявий қонунбузарликларни аниқлади, шундан:
  • камомад ва ноқонуний харажатлар— 19,3 миллиард сўм;
  • давлат харидлари йўналишидаги қонунбузарликлар — 7,1 миллиард сўм;
  • бошқа турдаги молиявий камчиликлар— 5,2 миллиард сўм.
«Камомад ва коррупция ҳолатларини аниқланганда МТВ масъул жавобгар шахсларни ишдан бўшатиб, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборади. Аммо ушбу шахслар ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқатиб, жамоат фикрини манипуляция қилишгача бормоқдалар.
Баъзи блогерлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари уларга ишониб, мудираларнинг ноқонуний ишдан бўшатилганликлари ҳақидаги маълумотларни ёзмоқдалар. Масалан, яқинда Андижон вилоятидаги мудираларнинг ноқонуний ишдан бўшатилиши ҳақидаги хабарлар тарқатилганди. Ушбу хабарларда мудиралар «қийин аҳволда юрганликлари», «ўта оғир руҳий сиқилишларга дуч келганлари» қайд этилган. Уларнинг талқинида ноқонуний тарзда ишдан бўшатилганлар орасида Қўрғонтепа туманининг 2-МТТ мудираси (ноқонуний харажат миқдори 39,9 миллион сўм), Андижон шаҳридаги 25-МТТ мудираси (ноқонуний харажат миқдори 32,7 миллион сўм) бор.
Прокуратура уларга нисбатан жиноий иш қўзғатган, аммо мудираларнинг ўз айбини тан олганлиги ва етказилган зарарни бартараф этганлиги сабабли жиноят иши тугатилган. Бу каби собиқ мудиралар астойдил МТТларга қайтишга ҳаракат қилмоқдалар, аммо МТВ ташаббуси билан қонунбузарларнинг мактабгача таълим тизимига раҳбар лавозимига қайта олинмаслиги қонун билан чегараланган», – дея таъкидлади Ички аудит хизмати бошлиғи Дилшод Норматов.
2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи ярмида аниқланган йирик молиявий қонунбузарликлар:
  • 900 миллион сўм — Каттақўрғон шаҳрининг 10-сонли махсус МТТдаги ноқонуний харажатлар (Самарқанд вилояти);
  • 301 миллион сўм — Олмазор туманининг 509–сонли МТТдаги молиявий қонунбузарликлар (Тошкент шаҳри);
  • 202 миллион сўм — Пешку туманининг 22-сонли МТТдаги камомад ва ойлик иш ҳақи тўлов қайдномаларининг қалбакилаштирилиши (Бухоро вилояти);
  • 150 миллион сўм — Миришкор туманининг 8-сонли МТТдаги озиқ-овқат ва моддий бойликларнинг камомади, сохта ходимлар ўрни ва тўлов қайдномасидаги имзоларнинг қалбакилаштирилиши (Қашқадарё вилояти);
  • 101 миллион сўм— Гулистон туманининг 11-сонли МТТдаги иш ҳақи тўловларнинг ортиқча сарфланиши (Сирдарё вилояти).
Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Ҳисоб палатаси билан биргаликда молиявий қонунбузарликларни аниқлаш, профилактикасини таъминлаш ва олдини олиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқди ва ушбу ҳужжат 14 та вазирлик ва идоралар билан келишилди. Шунингдек, Бош прокуратура билан ҳам мактабгача таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Маълумот учун, бугунги кунда 6 мингга яқин давлат МТТларида 223 минг ходим фаолият юритади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?