kathaq@mail.ru

КЎЗИНГНИ ЖАҲОНГА ОЧ, ЖАҲОНГИР!

Яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг санъаткор шаъни, эркаклик ғурури, мусулмончилик талабларига зид бўлган қилиғи тасвирланган навбатдаги видеолавҳаси эълон қилиниб, кутилганидек, кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Бундан олдин ҳам ушбу санъаткор ижтимоий тармоқларда турли хил алмойи-жалмойи қилиқлари билан чиқиб, ўз маънавий оламини, хулқ-атворини намоён қилганди.
Санъат оламининг вакиллари бўлмиш санъаткорлар маънавий ҳаётимизда алоҳида ўринга эгадир. Мусиқа, оҳанг, ашула, лапар сингари санъат дурдоналари борки, ҳар бир инсоннинг маънавий дунёсидан қандайдир маънода ўрин олади. Шу боисдан санъат аҳли борки, у — хоҳ таниқли, хоҳ ҳеч ким танимас киши бўлсин, албатта ўз мухлисига эга бўлади. Оддий отарчининг ҳам бармоқ билан санарли даражада мухлиси бўлишини ҳис этсак, ушбу соҳа ходимларининг мухлислар ҳаёт тарзига ҳам таъсир ўтказа олишлари мумкинлигини тушуниб етамиз. Одатда, санъат, спорт каби жабҳаларда фаолият юритаётганларнинг ўз мухлислари бўлади. Қайсидир футболчининг “фанати” соч турмагини “қаҳрамони” каби бўлишини истайди, қайсидир рэп ашаддийси кўкраги ва билакларига алмойи-жалмойи суратлар чизишни, ўзи ҳам тушунмайдиган сўзлар ёзишни истайди. Бу истак шунчаки пайдо бўлмайди: у мухлислик қиладиган кимса ана шундай қилиқлари билан ҳамиша кўзга ташланиб туриши оқибатида унга эргашиш бошланади.
Жаҳонгир Отажоновнинг қилиғини ҳеч бир сўз ёки дунёвий ва исломий мисоллар билан оқлаб бўлмайди. Унинг ҳолатини кўз олдингизга келтиринг: ҳатто Яратганни ҳам тан олмаётган бу кимсани ким эмас, “нима” деб аташ мумкин?! Яратганни мазах қилиш, ҳақоратлаш бундан ортиқ бўлмас! Балки, шу қилиғи билан у ўзининг “борлигини” яна бир бор ундан юз ўгирган, уни унутган мухлисларга яна бир бор эслатиб қўймоқчи бўлгандир!
Хонанданинг саҳна, клиплардаги беўхшов ҳаракатлар, ноўрин қилиқлари кимга “ёқиб” тушаётган экан? Агар Жаҳонгирнинг қилиқлари санъат даражасида баҳоланса, эртага Шерали Жўраевни ҳам, Ғуломжон Ёқубовни ҳам, бошқаларни... ҳам Жаҳонгирнинг “усулида” ижод қилишга мажбур этармиз! Нега, маданият вазирлиги, ушбу клип намойиш этилган телеканаллар раҳбарлари тийиқсиз санъаткорнинг ножўя қилиғи қандай оқибатларга олиб келишини ўйлаб кўришмаган?
Жаҳонгир Отажоновлар сулоласининг вакили эканлигини назарда тутсак, бу авлоддан бундай беқилиқлик билан тилга тушадиганлар чиқишига ишонмайсиз. Сулоланинг етакчиси — Ортиқ Отажоновнинг камтарлиги, инсонийлиги саҳна маданиятига бир умр сажда қилиб яшаганлигини кўп эшитганмиз. Унинг фарзандлари, неваралари ҳам бу анъанани ихлос билан давом эттираётганлиги кўнглимизга илиқлик бағишлайди. Аммо, ҳар доим “сакрайдиган” Жаҳонгир бу анъанага чидаб бўлмас даражада хилоф иш тутмоқда. Жаҳонгир нега гиёҳвандликни тарғибот қилмоқда? Тўғри, кимлардир унинг саҳнадаги маймунсифат ҳаракатларини кўриб, унга: “Ё ичгансан, ё чеккансан!” деб маломат қилган бўлиши мумкин. Аслида унинг саҳнадаги ҳаракати бундан ҳам оғир хулосаларни чиқаришга асос бўлади! Нега у ижтимоий тармоқларда гиёҳвандликни билиб-билмасдан тарғиб қилди? Кейинчалик у ўзини ижтимоий тармоқларда оқлаш йўлига киргани нимани ўзгартирди?!
Унга айтадиган гапимиз шу: Жаҳонгир, сен ўзингнинг қиёфангни очиб ташладинг! Ўзингни бу ғайриинсоний қилиқларингни оқлашга ҳаракат қилишингга ҳеч қандай ҳожат йўқ! Фақат, энди кўзингни очасанми-йўқми... буни ҳам вақт кўрсатар.


Қувондиқ ХАЛИЛОВ  
samarkandnews.uz
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?