kathaq@mail.ru

ЧЕГАРА ОРҚАЛИ ЎТКАЗИЛАЁТГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

Давлат божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлигининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди (30.06.2020 йилда 3265-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Божхона чегарасидан электр энергиясининг олиб ўтилиши устидан божхона назорати ва унинг расмийлаштируви божхона пости ходимлари томонидан божхона назорати жойларида амалга оширилади. Электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбоблар кўрсаткичлари, ҳисоб ва ҳисобот тизими маълумотлари асосида, ҳужжат ва маълумотларни текшириш йўли билан назорат қилинади.
Электр энергиясининг божхона назорати жойлари рўйхати Энергетика вазирлиги томонидан Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади ва Низомга иловага мувофиқ расмийлаштирилади. 
Низомда электр энергияси ҳисобини юритувчи асбоблардан кўрсаткичларни олиш (санаси, вақти, тартиб-таомил иштирокчилари ва ҳ.к.), шунингдек ушбу кўрсаткичларни тасдиқлаш тартиби белгиланган.
Электр энергиясининг ҳисобини юритиш асбоблари кўрсаткичларини олиш тўғрисидаги далолатнома Низомда белгиланган шаклда 3 нусхада тузилади, энергетика объекти вакили ва божхона пости ходими томонидан имзоланади ва бир нусхадан: энергетика объектига, назорат божхона постига ва Энергетика вазирлигининг тегишли ҳудудий тузилмасига юборилади.
«Энергия» мувофиқлаштириш-диспетчерлик маркази (МДМ) Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими (МО БЭТ) аъзо давлатлар ўртасидаги шартномалар ва параллель ишлаш шартларига мувофиқ электр энергиясининг тижорат оқимлари ҳажмларини (экспорт, импорт) тақсимлайди ва ҳисобини юритади.
Электр энергияси оқимлари бўйича маълумотлар «Энергия» МДМ раҳбари томонидан тасдиқланади ва барча МО БЭТ энерготизимларига тақдим этилади. Ўзбекистон божхона чегаралари орқали электр энергиясини узатиш ва қабул қилиш ваколатига эга тегишли энергетика ташкилоти амалга оширилган давлатлараро электр энергияси тижорат оқимлари бўйича маълумотларни Энергетика вазирлигининг ваколатли таркибий тузилмасига тақдим этади.
Низомда қуйидагилар ҳам белгиланган:
·  божхона идентификацияси воситаларини қўйиш ва олиш тартиби;
·  электр энергиясини декларациялаш ва божхона расмийлаштируви;
·  энергия узатиш тармоқлари орқали транзит тарзда узатиладиган электр энергиясини расмийлаштириш хусусиятлари;
·  божхона тўловларини тўлаш.


Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?