kathaq@mail.ru

ГЎЗАЛЛИККА ОШНО ҚАЛБ СОҲИБЛАРИ

Мунаввар тонг қучоғида шукроналик  дуоларини   пичирлаб жаннатий  ҳовлисида гуллар билан тиллашаётган, кафтдек ерни ҳам бўш  қолдирмасдан, ҳатто мевали дарахт тагида ҳам бодринг ўстириб дили яйраётган бу жуфтликка Янгиобод маҳалласида ҳавасмандлар кўп.

Холмурод ака  хонадонига киришингиз билан ўндан ортиқ ноёб гул навлари меҳр билан парваришланаётганига гувоҳ бўласиз. Бир муддат бундай гўзалликка  маҳлиё бўлиб, хонадон эгасига таҳсин айтишингиз шубҳасиз. 
Томорқа   илмида беназир бу деҳқон ер билан тиллашиб, оддий ўзбекона кетмони ёрдамида ўн саккиз сотих томорқасида озиқ-овқат маҳсулотлари-ю полиз экинлари ҳамда мевали дарахтларидан олаётган ҳосилининг ўз эҳтиёжидан ортиғини деҳқон бозорида сотиб, яхшигина даромад ҳам олади. Холмурод аканинг гапига қараганда ҳали қиш фасли ҳукумрон бўлган февраль ойида оддий халта-тўрвалар ичига экилган  картошка уруғнинг ҳар биридан тўрт-беш килограммдан ҳосил олибди. Икки бош сигирдан олинадиган сут-қатиқ маҳсулотлари ҳам сероб. Қишлоқ шароитида томорқасида деҳқончилик илмига риоя қилиб самарали меҳнат қилган инсонларнинг оилавий даромади ҳам ҳамиша эл ҳавас қилгулик бўлади.
Бу файзли хонадонда фақат ўғил болалар камол топган бўлсада, хонадоннинг маҳалладаги "энг гулзор  ҳовли" деб эътироф этилишида гулчилик  соҳасида гўзалликка ошно келин деб ном олган Назира опанинг олдига тушадиган йўқ. Шунинг учун ҳам Холмурод ака Ўроқовлар хонадонига кираверишингизданоқ бу ерда суврати-ю сийрати гўзал инсонлар истиқомат қилишига ҳавасингиз келади. 
Кўнгли,  уйи гулзор яхшиларга Тангримнинг  раҳматлари ёғилсин.


Азиза БОЙМУРОДОВА.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?