kathaq@mail.ru

“Ҳали бизда қанча ишлатилмаган каллалар бор!..”

Баъзи ҳамюртларимизнинг гап-сўзларига эътибор бериб, раҳматли Ҳожибойнинг “ҳали бизда қанча ишлатилмаган каллалар бор” деганлари эсимга тушиб кетади.

Ростданам, нега “калла”ни ишлатмаймиз? Ёки эринамизми? Биргина мисол, баъзи олтмиш ёшлиларни-ку айтмай қўяверай, эллик, ҳатто қирқ ёшга кирган одамлар ҳам сенсорли телефон ишлатишмайди. Гап телефоннинг қимматлиги ва ўша одамнинг пули йўқлигида эмас, дангасаликда, илм, билим олишга, ўрганишга бўлган қунтсизликда.

“Э-э, бунақа телефонга ақлимиз етмайди, бизга манавиям бўлаверади”, деб тугмачали, резинка билан “мустаҳкамланган” “Нокиа”ни кўрсатиб қўяди ака.

Бошқа давлатларда 15-20 йил, ўзимизда 5-10 йил илгари маълум бўлган айрим янгиликларни гапирсангиз ҳам ҳайрон бўлиб қараб турадиганлар бор. Ҳа, энди нима қилсин, телевизор кўрсаям бирор илмий кўрсатувлар кўриш йўқ, дилбузар тамоман сериаллар истило қилган қутига айланган. Шаҳарларда ошна-оғайниларни гапи фақат пул топишнинг йўллари, қаерда чойхонада ўтириш бўлса, қишлоқларда ароқхўрлик ва карта-қимор ўйинлари авжига чиққан.

Майли, бу амакиларни тинч қўяйлик-да, интернетда тарқалган бир маълумотни айтиб ўтай.

Бир докторант қизнинг илмий ишини сув олиб кетибди. Илмий иш қўлёзмада, битта (!) нусхада экан. Тасаввур қиляпсанми, Карл? ХХI асрда, илмий ишини фақат қўлёзмада ёзган одамни кўрганмисиз? Тағин кўчадаги деҳқон амаки эмас, докторантурада ўқийдиган одам. Компьютерда ёзишнинг иложи йўқмиди, боринг ана компьютериниям сув олиб кетсин, тармоққа жойлаб қўйса бўлмасмиди?! Докторлик диссертациясини ёзаётган одамнинг шунга ақли етмайдими?

Гап бу ерда диссертациясини сув олиб кетган қиз ҳақида эмас, халқимизнинг илмга интилмаслигида. Ҳаракати йўқлигида. Замонга ҳамнафас эмаслигида.
Токи биз ўзимизни ўнгламас эканмиз, шу ҳолимизча: “ишлатилмаган каллалар юрти” бўлиб қолаверамиз.

Ҳа, айтганча, қўшнимиз Қозоғистон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиб, ҳайвонларда синашни бошлади.
Бизда об-ҳаво яхши, гоҳ-гоҳо қаттиқ шамол келиб, жала ёғиб турибди холос...


Манба: Azon.uz 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?