kathaq@mail.ru

Камчиликлар рўй-рост айтилди

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситалари вакиллари, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик орқали аҳолининг кенг қатламига етказиб бориш мақсадида туманимизда матбуот анжуманлари ташкил этиб борилмоқда.

Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ва “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти вакиллари иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган  Матбуот анжуманида туман Соғлиқни сақлаш бўлими ва туман Мактабгача таълим ташкилотлари бўлими раҳбар ва мутахассислари туман Кенгаши депутатларининг саволларига атрофлича жавоб қайтардилар.
Жумладан, вилоят Кенгаши депутати З.Бердиева томонидан тумандаги 41-ММТда ҳожатхонанинг талаб даражасида эмаслиги қаттиқ танқид остига олинди ва бу масала туман Мактабгача таълим бўлими мудири Т.Алқаров томонидан 1 ой муддат ичида бартараф этилиши айтиб ўтилди.

Туман тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Тез ёрдам” бўлими Гулистон шахобчаси мисолида беъморларга биринчи ёрдам учун керак бўлган оддий дори-дармонларнинг етишмаслиги ҳам алоҳида таъкидланди. Натижада, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражаси паст бўлмоқда. Бундан фуқаролар ҳақли равишда норози бўлишмоқда.

Туман Кенгаши депутати Р.Джураев томонидан тиббиёт ходимларининг кўпчилиги иш вақтида ўз жойларини қўйиб, оқ халат кийган ҳолда кўча ва бошқа жойларда бемалол юришганини, бу ҳолат ходимларнинг гигиена талабларига мос келмаслигини, қолаверса, ишчилар иш вақтида ўз иш ўринларидан четга чиқмасликлари лозимлиги айтиб ўтилди.
Бу каби салбий ҳолатлар туман тиббиёт бирлашмаси томонидан алоҳида эътиборга олиниши ва йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.

Қизғин ва мунозаларларга бой ўтган учрашув давомида ҳар иккала тизимда ҳозирда йиғилиб қолган муаммолар ва камчиликлар рўй-рост айтилди. Уларни бартараф этиш ва халқимизга сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Ўз мухбиримиз.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?