kathaq@mail.ru

Ҳеч қаерда ишламаган, аммо пенсия олаётган аёлнинг "сир"ини турмуш ўртоғи фош қилди

Пенсия жамғармасига Тошкент шаҳар, Миробод туманида яшовчи фуқаро Б.Б. томонидан ҳеч қанақа расман ишламаган турмуш ўртоғи Б.Фнинг ҳужжатларни сохталаштириб, катта миқдордаги пенсия олиб келаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақида мурожаати келиб тушади. Бу ҳақда жамғарманинг Матбуот хизмати zamin.uz сайтига маълум қилди.

Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Б.Ф.га 2008 йилнинг 7 августидан эътиборан, тақдим қилган ҳужжатларига асосан 35 йиллик иш стажи ҳисобидан ёшга доир пенсия тайинланган бўлиб, унинг пенсия миқдори 2019 йилнинг 1 августидан 1,1 млн. сўмни ташкил қилган.

Жамғарма мутахассислари томонидан фуқаро Б.Ф.нинг тақдим қилган пенсия ҳужжатлари бўйича Фарғона вилояти Ёзёвон туман давлат архивида сақланаётган Фарғона вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” АЖнинг 1975-1993 йиллардаги иш стажлари ҳамда унинг мазкур корхонадан 1982-1986 йилларда тўланган ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлари шунингдек, 1993-2004 йиллардаги меҳнат фаолияти даврлари Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “SUNUR SERVIS” МЧЖ сақловидаги буйруқлар китоби ҳамда ойлик маошлар китобидан солиштириб ўрганилган. Фуқаро Б.Ф.нинг исми-шарифи ҳамда унга тегишли маълумотлар ҳам ўз тасдиғини топмаганлиги натижасида, фуқарога 71,9 млн. сўм миқдоридаги пенсия тўлови амалдаги қонунчиликка зид равишда тўланганлиги аниқланди ҳамда ёшга доир пенсия иши ўрганиш кунида рад этилди.

Ҳозирги кунда, фуқаро Б.Ф. томонидан ўзлаштирилган 71,9 млн. сўмдан 32,1 млн. сўми Жамғарма ҳисобига фуқаро томонидан ихтиёрий равишда қайтарилган бўлиб, ўтказилган ўрганишлар юзасидан тўпланган текшириш материаллари ва ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим қилинди. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?