kathaq@mail.ru

Эркакларда соч тўкилишининг янги сабаби аниқланди

Мунтазам равишда меъёридан ортиқ ишлаш эркакларда соч тўкилиши хавфини икки карра оширар экан. Сонгюнгван университетидаги кореялик тадқиқотчилар худди шундай хулосага келишди, дея тадқиқот натижаларини эълон қилган Medical Daily нашри.

Тадқиқотчилар 2013 йилдан 2017 йилга қадар 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган 13,4 минг нафар эркак устидан назорат олиб боришган. Улар синовдан ўтувчиларни уч гуруҳга бўлган. Биринчи гуруҳ ҳафтасига 40 соат, иккинчи гуруҳ — 52 соатгача, учинчиси — 52 соатдан ортиқ ишлаган. Шунингдек, натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар, хусусан, эркакларнинг ишлаш жадвали, ёши, маълумоти, оилавий аҳволи, зарарли одатлари ҳам ҳисобга олинган.
Мутахассислар фикрича, ҳафтасига 52 соатдан кўп ишлайдиган эркакларда кал бўлиб қолиш ҳолатлари икки марта кўпроқ учрайди. Стандарт иш жадвали ҳафтасига 40 иш соатини ташкил этса-да, кўплаб ходимлар офисда қолиб, яна маълум вақт ишлар экан.
Натижаларга кўра, меъёрдан ортиқ ишлаш туфайли юзага келадиган стресс, бош терисида гормонал ўзгаришларни юзага келтириши ва соч фолликулалари ўсишини секинлаштириши мумкин. Яъни стресс туфайли иммун тизимнинг ўзи соч қопламига ҳужумга ўтиши мумкин.
Эркакларда калликнинг илк белгилари 20-30 ёшларда пайдо бўлади, шу боис экспертлар уларга иш соати миқдори ортидан диққат билан кузатиб боришни 
тавсия этади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?