
Туманимиздаги "Мелихўжа" МФЙда "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида олиб борилган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлар натижасида маҳалланинг инфратузилмаси тамомила янгиланди.
Бугун маҳаллада 19-давлат мактабгача таълим ташкилоти, "Гулобод" тиббиёт пункти ва умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилди.
Янги объектларнинг очилишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва фаоллар иштирок этди.
✅ @Kattaqurgon_kechavabugun



