
Бугун ҳозирдан соат 15:00 гача Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Мирзо Улуғбек газ қувурида авария ҳолатини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, Кадан, Мундиён, Жавлон, Тарнов, Қиёт, Ёдгорхўжа, Дўстлик, Чароғон, А.Навоий, Мадраса ва Боғот маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.



