
2024-йил 13-февраль куни Каттақўрғон туман Ихтисослаштирилган мактабда "Бобурхонлик" адабий тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдураҳмон Завқиев, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмасининг аъзоси, Дўстлик ордени соҳиби Фазилат Абдуллаева, туман Маънавият ва маърифат бўлими етакчи мутахассиси Фарҳод Асадов, туман Кенгашининг депутати, 30-мусиқа ва санъат мактаби директори Шодиёр Амиров, шоирлар Дўстмуҳаммад Дўст, Ғофир Қаршиев, Қаҳрамон Эшмуродов, Файзулло Турдиев, Толиб Тоштемир, Абдимурод Абдираззоқов ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбирда Бобур ғазаллари асосида ифодали ўқиш, қўшиқ ижролари, рақслар, Бобур сиймосини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди.
"Бобурхонлик" тадбири том маънода адабиёт байрамига айланиб кетди ва барча иштирокчилар қалбига маънавий озиқ, руҳий кўтаринкилик бахш этди.
Тадбир ниҳоясида фаол иштирокчилар мактаб дирекцияси томонидан "Фахрий ёрлиқ" ва совғалар билан тақдирланди.



