
Танишлардан кунора шундай хабарлар келиб туради. Фалон иловани юклаб олинг ва қанчадир сумма ишлаб олинг деган маънода.
Бундай спам хабарларни жўнатадиганлар орасида банк ходимлари ҳам, молия соҳасидагилар ҳам, журналист ва давлат хизматчилари ҳам топилади.
Биз эса огохлантиришдан чарчамаймиз. Бундай хабарлар орқали келган иловаларни юкламанг. Фирибгарлар шу орқали шахсий маълумотларингизни қўлга киритишади. Шунингдек, сизнинг номингиздан ҳам бошқаларга шундай хабарлар кетади.



