kathaq@mail.ru

БИРДАМЛИК - МУВАФФАҚИЯТЛАР ГАРОВИ


Жизмонсой маҳалласи туманимизнинг энг олис ва чекка ҳудудларидан бирида жойлашган бўлиб, ўзига хос тарихга эга. Маҳаллада бугунги кунда 3500 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тўй-маъракаларда, жамоатчилик ишларида, ҳашарларда аҳоли ҳамиша ҳамжиҳат ва бир-бирига елкадош. Шундан бўлса керак, одамларнинг ўзаро меҳр-оқибатлари бошқача. 
     Маҳаллада бугунги кунда тўртта умумтаълим мактаби ва тўртта хусусий болалар боғчаси мавжуд бўлиб, улар фарзандлар тарбияси йўлида фаолият юритмоқда. Маҳалла марказида Оилавий шифокорлик пункти(ОШП) жойлашган бўлиб, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар муҳайё. Ушбу саломатлик масканининг хизматидан аҳоли ҳамиша мамнун. 
      Маҳаллада зиёлилар авлодининг шаклланишида, олий таълимга кирувчи ёшлар сонининг йил сайин кўпайиб боришида тажрибали ва билимдон ўқитувчи-устозларимизнинг хизматлари беқиёс. Буни яқиндагина ҳукуматимизнинг кўкрак нишонларига сазовор бўлган устозларимиз -- Тўрақул Бўронов ва Азимжон Мирзаевлар мисолида кўришимиз мумкин. 
    Ўтган йил жизмонсойликлар учун жуда қувончли йил бўлди. Халқимизнинг азалий орзуси ушалиб, 4,5 км йўл асфальт қилинди. Ушбу хайрли иш учун нуроний отахонлар, онахонлар мамлакатимиз раҳбарига, вилоят ва туман раҳбариятига миннатдорчилик изҳор қилиб, ҳамиша дуодалар. 
    Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 26-сентябрдаги видеоселектрида қўйган масалалари маҳалла фаолиятидаги ислоҳотларнинг янги тизимини бошлаб берди. Маҳаллаларнинг моддий техника таъминотини  яхшилашни, маҳалланинг ўз маблағини шакллантиришнинг самарали йўлларини жорий қилишни тавсия қилдилар. Ҳозирда маҳаллада мавжуд бўлган "бешлик"ни "еттилик"ка айлантириш лозимлигини айтиб ўтди. Ижтимоий таъминот ва солиқ тизими соҳасида маҳаллаларда ҳам мутахассис кадрлар фаолият юритиши лозимлиги, аҳоли муаммоларини бартараф этиш, боқимандаликни камайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш лозимлиги ҳақидаги фикрлари маҳалла раисларини ишга янгича ёндашишга ундади. 
     Биз, жизмонсойлик маҳалла фаоллари юртбошимизнинг маърузасида баён этилган масалаларни ўрганиб ва ундан тегишли хулоса чиқариб, шу асосда ўзимизнинг чора-тадбирларимизни белгилаб олдик. Гузар оқсоқоллари ва кўчабошилари, уларга кўмаклашаётган ёшлар бир ёқадан бош чиқариб, маҳалла ободончилиги ва эл фаровонлиги йўлида ишга киришмоқдалар. Хонадонлар ҳолатини ўрганиш, томорқалардан унумли фойдаланиш, яшил макон ҳудудларини яратиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш каби ишларимиз кундалик юмушимизга айланмоқда. 
      Бундан ташқари, ёшлар ўртасида уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида турли хил танловлар ва тадбирлар ўтказишни йўлга қўйдик. 
     Бир сўз билан айтганда, аҳолининг бирдамлиги -- эришаётган ютуқларимизнинг омили бўлмоқда. 


Абдисодиқ НОМОЗОВ. 
Жизмонсой МФЙ раиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Январь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?