kathaq@mail.ru

ВИЛОЯТ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА ҚУРИЛАЁТГАН “HENGYUAN CEMENT” ҚЎШМА КОРХОНАСИДА БЎЛДИ



Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев хитойлик инвесторлар томонидан Каттақўрғон туманида қурилаётган “Hengyuan cement” қўшма корхонасига бориб, олиб борилаётган қурилиш жараёни билан танишди. 


Корхона директори Zuo Dayongнинг айтишича, қурилиш ишлари 2018-2023 йилларга мўлжалланган бўлиб, йил охирига қадар корхона тўлиқ ишга тушади.


Корхонанинг лойиҳа қиймати 350 млн долларга тенг бўлиб, йилига 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.


Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги “Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 412-сон қарорига кўра “Hengyuan cement” қўшма корхонаси 2020 йил 1 октябрга қадар:


- корхона ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан четдан олиб келинадиган, шу жумладан, “вақтинча олиб кириш” божхона режимида асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллаптириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;


- импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, инструментлар – мажбурий сертификатлаш тартиботидан озод қилинган.


Учрашув давомида Ж.Файзуллаев хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашиб, мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга йўналтирилган солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?