kathaq@mail.ru

МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ – ИСЛОҲОТЛАР “ДРАЙВЕРИ”

Маҳалла давлат бошқарув тизими ва жамият учун, энг аввало, оила билан бевосита алоқада бўладиган тузилма сифатида зарур ва муҳимдир. Ижтимоий манфаатлар тизимида айнан маҳалла аҳолига энг яқин бўлиб, одамларнинг кайфияти, қизиқишлари ва орзу-ниятларини яхши ҳис қилади. 

Айнан маҳаллада давлат ва оила ўртасида энг узвий ўзаро алоқалар йўлга қўйилган. Мана шунинг учун ҳам жойларда ҳаётбахш ислоҳотлар самарадорлигини оширишда маҳалланинг ўрни ва мавқейи юксалиб бормоқда.

Бугунги кунда маҳалладаги бешлик: МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ислоҳотлар «драйвери» бўлмоқда. Нурали Ражабов бошчилигидаги бешлик: ҳоким ёрдамчиси Рустам Рахматов, ёшлар етакчиси Бахтимурод Дилмуродов, хотин-қизлар фаоли Муҳайё Абдуллаева ва профилактика испектори Фаррух Гаппаровлар ҳамжиҳатликда тумандаги Тарнов маҳалласи аҳолиси учун хизмат қилиб, уларни фаровон турмуш кечиришига кўмак бермоқда.
 

Маҳалла бўйлаб юрар экансиз унинг ҳар бир бурчагида кўплаб қурилиш ишларига кўзингиз тушади. Маҳаллий аҳолининг аксарияти ўз уйи ва тадбиркорлик субъекти жойлашган объектлар ён атрофини тозалаш ва ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келаётганини гувоҳи бўласиз.
Ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш, шунингдек, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари доирасида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан шакллантириш билан доимий шуғулланиб келаётган бўлса, хотин-қизлар фаоли ҳудуддаги хотин-қизлани ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш билан машғул. Профилактика инспекторининг сайъи-ҳаракати туфайли маҳаллада жиноят содир этилишининг олди олиниб келинмоқда. Шунинг учун ҳам Тарнов маҳалласи “яшил” ҳудуд сифатида қайд этилади.

Маҳаллада 68 та тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боради. Шунингдек, маҳаллада тадбиркор ёшлар ҳам талайгина. Ҳар бир йигит-қизнинг ўз қизиқиши бор. Мақсадларни рўёбга чиқариш учун эса маҳалла бешлиги ёрдамга тайёр. Шамсиддин Суннатиллаев ҳудуднинг фаол ёшларидан бири. Болалагидан тадбиркорликка ҳавaс қўйган йигит қисқа фурсатда унга кўрсатилган 30 млн. сўмлик амалий кўмак натижасида тадбиркорга айланди, балон ямаш ва пуфаклаш шахобчаси ташкил этиб, ҳозирда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Даромад эса кутилганидан аъло. 

12,5 млн. сўмлик моддий ёрдам натижасида Нурбек Бобомуродов ҳам уй шароитида хўжалик совуни ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйди.   Ишлаб чиқарилаётган совунларнинг сотувдаги совунлардан ҳеч қандай фарқи йўқ. Бу эса маҳсулот харидоргирлигини таъминламоқда. 

Маҳалла биносидан унча узоқ бўлмаган манзилда тадбиркор аёл Юлдуз Қобилова томонидан торт ва пишириқлар тайёрлаш цехи ташкил этилибди. Ўзига хос кўринишга эга бўлган янги қурилган бинода фаолият олиб бораётган бу цехда кондитер маҳсулотларининг бир неча турлари тайёрланар экан. Маҳсулотларни тайёрлашда маҳаллий мижозларнинг буюртмаси пухта ўрганилиб, уларнинг талабига мос маҳсулотлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса мижозлар сонининг кун сайин ортиб боришини таъминламоқда. Цех раҳбари бир муаммоси борлигини ҳам баён этди. Янги бино бўлгани учун табиий газ тармоғига уланишга рухсат олиш анча орқага чўзилиб келмоқда. Шунинг учун ҳозирча цехни суюлтирилган баллонли газ билан таъминлаш маҳалла раҳбариятининг вазифасига айланди. 
Маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига алоҳида эътибор қаратилади. Боиси тўрт мучаси соғлом инсон мақсадларига мустақил, ўзгалар кўмагисиз эришиши мумкин. Маҳалла бешлиги томонидан 21 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга кўрсатилаётган эътибор уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширади, қолаверса доимий даромад манбаига эга бўлишига имкон яратади.


Маҳаллада ишсизларнинг доимий бандлиги таъминлаш, аҳоли ўртасида тушунтириш ва хатлов ишларининг олиб борилиши натижасида фуқароларни ўзини – ўзи банд қилишига ҳам эътибор қаратилмоқда. Ўзнавбатида 27 та муҳтож оилаларга моддий ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар етакчиси томонидан уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўтган даврда турли спорт мусобақалари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Маҳаллада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, кейинги йилнинг ўзида Тарнов ва Жарбоши қишлоқларининг аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди. 10,5 км масофага ичимлик суви тармоқлари тортилди. 3,5 км. масофадаги кўчаларга шағал тош ётқизилди. Маҳаллада ички йўлларни асфальтлаш ишлари орқароқда қолган. Ҳозирда бу муаммони ижобий ҳал қилш мақсадида қатор ишлар амлга оширилмоқда. Бунинг натижасида яқин ойларда маҳалла кўчаларининг 2710 метри асфальт билан қопланади. Туман ҳокимлигининг кўмаги билан олиб келинган 8 тонна цемент ёрдамида 700 метрга яқин пиёдалар йўлакчалари барпо этилди. 

Маҳаллада келгусида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида истиқболли режалар тузиб олинган. Хусусан, маҳаллий тадбиркорлар томонидан Тарнов қишлоғида 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриб ишга тушириш, 50 ўринли хусусий тиббиёт маскани ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудудида фаолият олиб бораётган 3 та фермер хўжаликлари ҳамда ҳозирда юртимиздан ташқарида ишлаб юрган 372 нафар маҳалла фуқароларини жалб қилган ҳолда маҳаллани ободонлаштириш, янги ишлаб чиқариш ва  хизмат кўрсатиш объектлари барпо этиш, янги иш ўринлари яратиш маҳалла бешлигининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу эзгу ишларнинг амалга ошишидауларга муваффақият тилаб қоламиз.



Ғофур ҚАРШИЕВ,
“Каттақўрғон: кеча ва бугун” мухбири.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?