
Каттақўрғон тумани Мундиён маҳалла фуқаролар йиғини Оқравот қишлоғида яшовчи фуқаро Ниёзов Қузибой ака хонадонида 2 сотихли иссиқхона ташкил этган бўлиб, мазкур иссиқхонада жорий йилнинг феврал ойида эртаги экин сифатида яхши ниятлар билан помидор кўчатларини эккан.
Туну-кун қилган меҳнатлари самараси ўлароқ помидор кўчатлари бугунги кунда пишиб етилиш арафасида. Кўзланган ҳосилдорлик эса 80 центнерни ташкил этади, шунга яраша даромад ҳам олиш кўзда тутилмоқда.
Бугунги кунда туманимизда томорқасидан самарали фойдаланиб, оила даромадини томорқада етиштирилаётган маҳсулотлар орқаси ошираётган наъмунали томорқа ер эгалари жуда кўплаб топилади.Тумандаги Муллакўрпа маҳалла фуқаролар йиғини Муллакўрпа қишлоғидаги наъмунали томорқа ер эгаси Мизомов Асомиддин хонадонида 2 сотихли иссиқхона ташкил этган. Иссиқхонада эртаги экин сифатида бодринг етиштирилмоқда.
Экилган бодринглар аллақачон хосилга кирган бўлиб, ички истеъмол учун бозорга чиқарилиб келинмоқда. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари ва Муллакўрпа маҳалласи ҳоким ёрдамчиси билан бирга ўтказилган мониторинг жараёнида иссиқхонани кенгайтириш орқали даромадни ҳам кўпайтириш бўйича тегишли тасвиялар берилди.
Фуқароларимизни томорқадан самарали фойдаланиш ва даромад олиш бўйича саводхонлиги, билим даражаси юксалиб бораётгани бу жуда қувонарли ҳол, албатта. Бундай натижаларга бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ва халқимизга яратилаётган шароитлар деб айтсак муболаға бўлмайди.З.Исматов,
Каттақўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош агрономи.
Каттақўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош агрономи.



