
"Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаймиз. Биз сўнгги олти йилда инвестициялар ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизидан оширишга эришдик. Келгуси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади. Жумладан, умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга туширамиз ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланади.Шу билан бирга, фаол инвестицияларни жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарур", - деди муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида.
Жорий йил туманда маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш бўйича, 8 млрд. сўмлик 24 та лойиҳа ишга туширилди ва бунинг натижасида 739 киши иш билан таъминланди. Бундан ташқари, туманимизда дастурдан ташқари бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, умумий қиймати 65,9 млрд. сўмлик 36 та лойиҳа ишга тушириш натижасида 143 та янги иш ўринлари яратилади.
Хорижий инвестициялар бўйича жорий йил 64,1 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш белгиланганди. Ҳозирда 93,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Мисол учун "HENGYUAN CEMENT" МЧЖ ҚК томонидан "Цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси бўйича 93,8 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Бундан ташқари, "KATTAKURGАN CLUSTER" MCHJ томонидан "Тайёр трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехи" ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 2,6 млн.АҚШ доллари (шундан, банк кредити 400 минг АҚШ доллар) жами 350 нафар иш ўринлари яратилди. "KATTAKURGAN SHIFER" МЧЖ томонидан 20,0 млрд. сўмлик "Шифер, асбист қувурлари, мих ва шруп ишлаб чиқариш лойиҳаси" амалга оширилиб, жами 40 нафар янги иш ўринлари яратилди. Бугунги кунда ушбу корхона томонидан шифер маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Туманда "TURON LANDS" МЧЖ томонидан умумий қиймати 15,0 млн. АҚШ доллари бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил қилиниб, 210 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Умумий ер майдони 5,0 гектар бўлган "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси"даги 40 та лойиҳаларининг умумий қиймати 37,1 млрд.сўм, иш ўрни эса 384 та бўлган лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.
Жорий йил якунига қадар умумий қиймати 523,0 млрд. сўмлик 146 та лойиҳа ишга тушириш натижасида 838 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Туманимизда ҳам экспорт ҳажмини ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Лекин, 2022 йилда туман бўйича белгиланган 24 598 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт режаси жорий йил январь-ноябрь режасига нисбатан 59,0 фоизга бажарилди. Бу бизни мутлақо қониқтирмайди ва 2023 йилда экспорт ҳажмини кескин ошириш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Чунки, давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида "2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади", - дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Хулоса қилиб айтганда, муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида келтирилган фикр ва мулоҳазалар барчамизни руҳлантириб, янада самарали меҳнат қилишга ундайди. 2023 йилда туманда ҳам фаол инвестицияларни жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланамиз ва экспорт ҳажмини оширамиз.
Ҳурматли юртдошлар, сизларни кириб келаётган "Янги йил" байрами билан чин қалбдан табриклайман!
Каттақўрғон тумани ҳокимининг инвестиция



