
Муҳтарам Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқимизга Мурожаатномасида аҳоли саломатлигини сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилганлиги тиббиёт ходимларини хурсанд қилиш билан бирга уларнинг масъулиятини янада оширмоқда.
Янги шифохоналар, жойларда оилавий поликлиникалар ташкил этиш, узоқ қишлоқларда бевосита аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бугуннинг долзарб масалалари бўлиб қолмоқда. Шу масалалар давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб тургани ва келгусида соғлиқни сақлашга жуда катта маблағлар ажратилиши кўзда тутилгани бизни хурсанд қилди.
Мурожаатдан руҳланиб аҳолиси кўплиги, ҳудудининг катталиги билан вилоятимизда олдинги ўринда турган туманимизда ходимларимизнинг тиббиёт соҳасини ривожлантириш, янги шифо масканлари бунёд этиш, мавжудларини таъмирлаш, уларни замонавий жиҳозлаш, малакали шифокорлар билан таъминлаш, хизмат сифатини яхшилаш масалаларига янада эътиборини кучайтириб, масъулиятини оширамиз.
Манзура АСРОРОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори.
туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори.



