kathaq@mail.ru

Ёнбошсойда тадбиркор Мухайё опа оилавий корхонага асос солиб 3 нафар хотин қизни бандлигини таъминлаб 18 нафар ёшларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатмоқда


Мухайё Эшмуродова Каттақўрғон туман марказидан олисдаги “Ёнбошсой” МФЙда каттаю кичик танийди. Сабаби, бу қўли гул аёл ҳунари ва меҳнаткашлиги билан маҳалладошларининг ҳурматини қозонган. Муҳайё опа ўз хонадонида буюртма асосида маҳалладаги аёлларга кийим-кечак тикиб берарди.  

Бир куни опа маҳалласидаги  10 нафар хотин-қизни “Аёллар дафтари”дан олиб чиқиш учун тузган лойиҳаси билан маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Қодирова Адолат опага учрашди-ю ишлари аввалгидан ҳам юришиб кетди.
  - Ўзим яшаб турган хонадонда мўъжазгина тикув цехини ташкил этдим,-дейди Мухайё опа. –Маҳалламиздаги опа-сингилларимиз билан биргаликда хотин-қизлар ва болалар учун кийимлар тикмоқдамиз. Маҳсулотларимизни ҳозирча Ёнбошсой, Мойбулоқ бозорларига сотмоқдамиз. Бундан ташқари буюртма асосида ҳам фаолият юритяпмиз.
  Ҳозирда Мухайё опа 3 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаб, 18 нафар ёшларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатмоқда. Келгусидаги мақсади тез орада  маҳалладаги  20 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?