ОБУНА-2023
Муҳтарам мўмин-у мўминалар!Ҳар бир мусулмонга илм олиш фарзлиги ҳаммамизга маълум. Ҳадисларда илм ўрганиш учун Чин (Хитой)га бориб бўлса ҳам ўрган дейилган. Лекин бугун илм қидириб Чинга бориш шарт эмас. Матбуот нашрларига айниқса севимли газетамиз “Каттақўрғон: кеча ва бугун” газетасига обуна бўлсангиз унинг ўзи эшигингизни қоқиб келади. Мамлакатимизга, вилоятимизга, туманимизга оид воқеа-ҳодисалардан хабардор қиладиган, турли мавзуларда мақолалар, одоб-ахлоққа доир масалалар, ибратли ҳаётий ҳикоялар бериб бориладиган, туманимизда ягона бўлган “Каттақўрғон: кеча ва бугун” газетасига обуна бўлсангиз нафақат ўзингиз, балки аҳлингиз ҳам зиё чашмасидан баҳраманд бўласиз.
Туманимизнинг 30 нафар имом хатиблари ҳам севимли газетамиз “Каттақўрғон: кеча ва бугун” газетасига обуна бўлишмоқда.
Сиз ҳам “Каттақўрғон: кеча ва бугун” газетасига обуна бўлинг, азиз юртдошлар!
Сирожиддин Шамиддинов,
Каттақўрғон туман бош имом хатиби.
Каттақўрғон туман бош имом хатиби.



