kathaq@mail.ru

КАТТАҚЎРҒОНДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИ ОРТМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 январдаги тегишли Фармонига мувофиқ Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган. Каттақўрғон туманида айни пайтда 83 та балиқчилик фермер хўжалиги мавжуд ва улар ихтиёридаги сунъий кўллар 565 гектар, бундан ташқари, табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш майдони   7499 гектарни ташкил қилади.
Туманда жорий йилнинг якунига қадар балиқчилик йўналишидаги хўжалик ва корхоналардан йил якунига 11399 тонна балиқ ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бугунги кунда 1844 тонна балиқ ишлаб чиқарилган. Йил давомида балиқчилик йўналиши бўйича 22 та янги лойиҳалар ишга туширилди. Лойиҳага 9396 миллион сўм сарфлаш эвазига 40 гектар ер майдонида сув ҳавзалари яратилиб, балиқлантирилган. Натижада 130 нафар янги иш ўринлари яратилди.
 "Ибодуллаев Иброҳим ҳалол балиқлари" балиқчилик кластерини ташкил этиш бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинган фермер хўжалиги раҳбари Очилов Шоҳруҳ томонидан 22.5 гектар ер майдонида балиқ етиштирилмоқда. Хўжаликнинг сунъий сув ҳавзаси 67.5 минг дона балиқ чавоқлари ташланиб,  йил якунига қадар 330 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда 32 тонна балиқ етиштирилган. Фермер хўжалиги томонидан чет давлатдан озуқа тарқатиш мосламалари хамда аэраторлар олиб келинган.
Янги технология асосида боқишни йўлга қўйилиши ўтган йили гектаридан ўртача 4-5 тонна балиқ етиштирилган бўлса, бу йил интенсив усулда тўрт-беш баробар кўп, яъни 20 тонна балиқ етиштирилган.
"Келгуси йилда 50 тоннага чиқаришни мақсад қилганмиз. Балиқ кислородга тўйинмаслиги сабабли ўлиб қолади. Ушбу олиб келинган аэраторлар кислородни кўпайтириб беради. чавоқларни кўпроқ ташлаймиз. Балиқларнинг вазни 110 граммдан 250 гираммгача бўлади. Харидорлар  қўшни вило­ят­лардан келиб балиқларни сотиб олиш учун олдиндан пулини бериб кетган. Сотиш муаммо эмас. Бошида балиқларни тўғри озиқлантиришни билмасдан ўлдириб қўйдим. Фермер хўжалигини бошлаганимда беш йил зарарига ишладим, олган кредитларимни ҳам тўлай олмадим. Қариндош-уруғлардан қарз олдим. Мақсадимдан қайтмадим. Барибир ўргандим. Бугун анчагина даромад оляпман. Аллоҳга шукр. Энди бошлаганларга ўргатишга тайёрман", - дейди фермер хўжалиги раҳбари Очилов Шоҳруҳ ака.
Келгусида туманда балиқчилик фермер хўжаликларида балиқ етиштириш учун 225 гектар интенсивлаштирилади, бу учун фермер хўжаликлари томонидан  4500 миллион сўм сарфлаш эвазига аэраторлар ва озиқлантириш мосламалари билан жиҳозланади.


Ўткир Усмонов.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?