
Сўнгги йилларда ногиронлиги бўлган шахсларга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор берилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилди.
2022 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги №486-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараварида субсидия берилиши; ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилиши; 2022 йил 1 февралдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ва иш берувчилар томонидан иш ўринлари заҳира қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиладиган бўш иш ўринлари миллий базасида акс этиб борилиши; 2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда ишлаши учун қулай шароитларни яратган ҳолда, меҳнат фаолиятини амалга оширишини таъминлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинган.
Шу билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнининг ишлаши тавсия қилинган касблар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг самарали меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун иш жойлари билан таъминланиши тавсия этилган қулай шарт-шароитларни назарда тутувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати, уларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар, улар фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар тасдиқланган. Шунингдек, қарорда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим билан вазирлиги биргаликда эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт, маданий ва илмий тўгаракларга жалб қилинишини тизимли равишда ташкил этиб бориш кўрсатиб ўтилган.
Учқун МУҲАММАДИЕВ,
68-сон Нарпай туманлараро ТИЭК эксперт терапевти.
68-сон Нарпай туманлараро ТИЭК эксперт терапевти.



