
Пенсия жамғармаси Каттақўрғон туман бўлими томонидан "ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ахборот тизимига сентябрь ойи учун жами 3022 нафар фуқароларнинг аризалари киритилган бўлиб, шундан 1324 та оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланди. Шунингдек, 1698 нафар фуқароларнинг аризалари ахборот тизими орқали рад этилди.
167 нафар фуқароларнинг аризалари ФҲДЁда оила таркиби шаклланмаганлиги сабабли дастурдан ўчирилди. Жумладан: 733 нафар фуқароларнинг аризалари оиланинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси мавжудлиги; 726 нафар фуқароларнинг аризалари оиланинг даромади мезондан юқори бўлганлиги; 57 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида янги автотранспорт воситаси мавжудлиги; 69 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида икки ва ундан ортиқ автотранспорт воситаси мавжудлиги; 113 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида икки ва ундан ортиқ турар жой ёки нотурар мулкий даромадлари мавжудлиги сабабли "ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ахборот тизими томонидан рад этилган.
2022 йилнинг сентябрь ойи учун 18 минг 582 та оилага 8 миллиард 918 миллион 460 минг сўм болалар нафақаси учун, 464 та оилага 18 миллион 656 минг сўм моддий ёрдам учун тўлов қайдномалари шакллантирилди. АТ Халқ банки Пайшанба туман филиалига Ахборот тизими орқали юборилиб, маблағлар 100 фоиз молиялаштирилди.
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши, инсон омили аралашувисиз "ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ахборот тизими орқали тайинланади. Яъни, пенсия жамғармаси, маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа ташкилот ёки шахс томонидан нафақа тайинлаш имкони мавжуд эмас.
Ҳурматли фуқаролар, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун ариза бериш ёки тайинлаш жараёнида "КОРРУПЦИОН" яъни, таъмагирлик, маблағ (ПОРА) талаб қилиш, кам тўлаш ҳолатларига дуч келсангиз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Пенсия жамғармаси ишонч телефони 1140 рақамига ёки Пенсия жамғармасининг Самарқанд вилоят бошқармасининг (66) 235-54-62, (66) 233-47-50 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Илҳом ТОҒАЕВ,
Пенсия жамғармаси Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи.
Пенсия жамғармаси Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи.



