
Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев "Ҳоким ёрдамчилари - Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси - ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат", дея алоҳида таъкидлаганди.
Бизнинг маҳаллада жами 852 та хонадон, 901та оила ҳамда 3671 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада хонадонбай юриш асосида 852 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилиб, онлайн-маҳалла платформасига маълумотлар киритилди. Ўрганилган хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди. Биринчи тоифа 167 та ( даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган ), иккинчи тоифа 199та (доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор), учинчи тоифа 59та (ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож), тўртинчи тоифа 421 та (иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ)хонадонлар ажратиб олинди.
Хатлов жараёнида аҳолидан қуйидаги истак ва талаблар аниқланди:- 172 та меҳнатга лаёқатли ишсизлар;- 68та касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истаги мавжуд хонадон аъзолари; - 92та тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хонадон аъзолари;- 30та кредит олиш учун талабгорлар;- 3та кооперация асосида ишлашни истаганлар; - 25 та субсидия асосида ишлашни истаганлар."Йўл харита"лари асосида иш ташкил этилиб, аниқланган муаммо ва таклифлар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига киритиб борилмоқда.
2022 йил январь-август ойларида маҳалламизда қуйидаги ишлар амалга оширилди: - 25та оила "Темир дафтар"га; - 105 та аҳоли "Аёллар дафтари"га; - 102 та аҳоли "Ёшлар дафтари"га киритилди. - 25та оила "Темир дафтар"га киритилаб шундан 19 нафар фукароларга саховат ва кумак жамгармасидан асбоб-ускуна берилиб бандлиги таминланди.
105 та аҳоли "Аёллар дафтари"га киритилиб шундан 35 нафарига кўмак кўрсатилди, 120 нафар фуқаро ўз-ўзини банд қилди. 21 нафар фуқаро фаолияти легаллаштирилди. 94 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди; 4 та МЧЖ субъектлари янгидан ташкил этилди;
- 12нафар дафтарга киритилган аёллар ва ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилмокда.
Ўтган давр мобайнида маҳаллада истиқомат қилаётган 84 нафар фуқарога 16,4 га ер майдони, ишсиз ва "Темир дафтар","Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турадиган фуқароларга тарқатилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Мехнатга лаёкатли ишсиз фукароларни ишга жойлаштириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш хамда бўш иш ўринларига жойлаштириш, натижасида 21 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 1 та ҳунармадлар уйушмасига аъзо килиниб, 5 нафар шогирд биркитилди.
2022 йил туманимизда 616,5 млн. сўм маблағ бевосита ҳоким ёрдамчилари хулоса ва тавсиялари асосида йўналтирилади.
Файзикент махалласининг инфратузилмаси ҳақида тўхталадиган бўлсам маҳалла кўчалари қишда лой, ёзда эса чанг эди. Ташаббус орқали аҳоли билан келишган ҳолда ва секторимиз кўмаги остида 5000метр кўчага шағал тўкилиб равонлаштирилди.
Мен бу лавозимда ишлаётганимдан мамнун бўлиш билан бир қаторда, катта бир масъулият гарданимда турганлигини ҳар доим ҳис қилиб тураман. Мен бор куч ва билимимни ишга солиб амалга ошираётган саъй-ҳаракатларим, ҳамма-ҳаммаси мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга катта умид ва ишонч билан қараб турган маҳалламиз аҳолиси учундир.
Азиз ТОШТЕМИРОВ,
Файзикент МФЙ
ҳоким ёрдамчиси.
Файзикент МФЙ
ҳоким ёрдамчиси.



