kathaq@mail.ru

ИНТЕНСИВ УЗУМЗОРЛАР ЭКСПОРТГА ЙЎЛ ОЧАДИ

Юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари хуштаъмлиги, энг асосийси, фойдали ва тўйимлилиги билан минтақа ва жаҳон бозорида жуда харидоргир. Шу жумладан туманимиз ҳудудида пишиб етиладиган узум ва ундан тайёрланадиган майиз маҳсулотларини дунёнинг тўрт бурчаги бозорларида учратиш мумкин. 

Лекин, бу турдаги узумзорларни яратиш ва парвариш қилишда ўзига яраша қийинчиликлар ҳам мавжуд. Жумладан, туманимизнинг кўплаб ҳудудларида сув тақчиллиги кузатилади. Шунинг учун ҳам туман бўйича илғор инновацион технологияларни жорий қилган ҳолда интенсив усулда парвриш қилинадиган узумзорлар ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунинг учун ҳам миришкор тадбиркорларимиз интенсив боғларнинг афзаллигини яхши билади. Бу усулда парваришланадиган узумзорлар ҳосилга тез киради. Уларга ишлов бериш, суғориш, кесиш, шакл бериш, дори сепиш ва мевасини териш ўта қулай. Бундай узумзорларда ниҳоллар танасига ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги учун узумнинг сифати юқори бўлади.
Буни эса тумандаги Мейлихўжа маҳалласи Энамяхши қишлоғида фаолият олиб борувчи "Каттақўрғон монтаж, қурилиш" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сардор Рустамов ҳам яхши билади.
- Энамяхши қишлоғига яқин бўлган ҳудуддаги 10 гектар лалми ер майдонида интенсив усулда токзор ташкил қилишга бел боғладик, - дейди Сардор Рустамов. - Ишни ерни текислаш ва  суғориш тизимини яратишдан бошладик. Бу ерларда ҳар бир томчи сувнинг қадрини билганимиз учун томчилатиб суғориш тизими ўрнатишга қарор қилдик. Бу иннновацион усул орқали ҳам ток кўчатлари сув ичади, ҳам бир вақтнинг ўзида уларни минерал озуқалар билан озиқлантириш мумкин бўлади. Шундан сўнг 2 йил аввал узумларнинг маҳаллий шароитимизга мос келувчи, серҳосил ҳисобланган "Сўғдиёна оқ думчаси", "Қоракишмиш", "Гигант" навлари кўчатларини олиб келиб экдик. Ниҳолларимиз хатосиз тутиб, ҳозирда барқ уриб ривожланмоқда. Бу турдаги узум навларини экишимиздан асосий мақсад, биринчидан, мўл ҳосил олиш бўлса, иккинчидан, бу турдаги узумлар ва ундан тайёрланадиган майиз маҳсулоти ўта харидоргир бўлиб, уни бемалол чет элга экспорт қилиш мумкин. Бундан ташқари ер майдонимизда узумнинг маҳаллийлашган "Ҳусайни", "Келинбармоқ", "Ризамат ота" навларини ҳам учратишингиз мумкин. Насиб бўлса ток ниҳолларимиз келгуси йилдан ҳосилга киради. Келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулотмизнинг асосий қисмини экспортга йўналтирамиз деб ният қилганмиз.
Корхона раҳбарияти томонидан шу йили 66 гектар қўшимча ер майдони аукцион савдоларида қўлга киритилди. Энди бу ерларда ҳам интенсив усулда парваришланадиган узумзор ташкил қилинади. Ҳозирда 10 та ишчи фаолият олиб бораётган корхонада яқин келажакда 100 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Бу ишларга эса ишсиз юрган маҳаллий ёшлар жалб қилинади.
Ҳа, тадбиркорларимиз томонидан режа қилинган ишларнинг кўлами анчагина салмоқли. Бу режаларнинг амалга оширилиши эса қишлоқларимизда янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадини кўпайтириш, аграр соҳани янада ривожлантириш, қишлоқ мулкдорларига яратиб берилаётган шарт-шароитларни юқори поғонага кўтариш ва маҳаллий бюджетга қўшимча маблағ тушириш имконини беради.


Ғафур ҚАРШИЕВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?