kathaq@mail.ru

КЕЛАЖАККА ДАДИЛ ИНТИЛАЁТГАНЛАР


Бугун республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Мамлакатимизда кичик бизнес, фермерлик ва хусусий тадбиркорликнинг изчиллик билан ривож топаётгани халқимиз фаровонлигининг ошиши, шаҳар ва қишлоқларимизнинг тараққий этишида муҳим омил бўлмоқда. 

Шу нарса исботландики, одамларнинг тадбиркор бўлишга интилишига амалий ёрдам берилса, бунёдкорлик янада кенг қулоч ёзади. Бу билан минглаб оилаларга барака киради, юз минглаб янги иш ўринлари яратилади.
Каттақўрғон туманида ҳам юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармон тадбиркорлар сони тобора кўпаймоқда. Бу гал улар орасидан энг илғор, энг ташаббускор 4 нафар тадбиркоримизни танлаб олдик ва уларнинг фаолияти ҳақида сиз муштарийларга етказишга қарор қилдик.
Ҳикоямиз қаҳрамонларидан бири тумандаги "БАХТ ПАРРАНДА КЕЛАЖАГИ" фермер хўжалиги раҳбари Собиржон Бобоев бўлади. Ёш, эндигина 25 баҳорни қаршилаган, лекин шижоатли, юрагида ўти бор, келажакка дадил интилиб келаётган Собиржон Гўзал маҳалласида истиқомат қилади. - Оилада кичик фарзандман. Опам ва акам олий маълумот олишган. Бири доктор, бири меҳмонхонада менеджер бўлиб ишлайди, - дейди қаҳрамонимиз. - Мен эса ўзимни тадбиркорликда синаб кўришга қарор қилдим. Тадбиркорликни 2014 йилда уйимизда 200 та бройлер жўжа боқишдан бошлаганман. Натижа ёмон бўлмади, кейинчалик бу ишга жиддий киришдим. 2018 йилда фермер хўжалиги ташкил қилдим. 10 мингта жўжа боқишга эришдик. Дастлабки ишчилар сони 6 киши эди. Ҳозирга келиб бу рақамлар анчага кўпайди. Янги замонавий товуқхонага эга бўлдик. Даромадимиз ортиб, ишчилар сони ҳам ошиб бормоқда. Тайёр маҳсулотларимизни пешма-пеш халқимиз бозорларига етказиб турибмиз.
Хўш, бу фермер хўжалиги даромадларини нима қилар экан, деган савол туғилиши табиий. Албатта, аввало, ишчилар рағбатлантирилади, техник воситалар янгиланиб, инновацион лойиҳаларга қўл урилади. Лекин у хайрия ишларини ҳам ёддан чиқариб қўйгани йўқ. С.Бобоев ўзининг келгуси режалари ҳақида сўзлаб берар экан, янада кўпроқ маҳсулот тайёрлаш ва бозорни сифатли парранда гўшти билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратишини айтди. Шунингдек, фаолияти давомида кўплаб хайрли ишларни амалга ошириш, инсонларга яхшилик қилиш ва уларга яқиндан ёрдам бериш эзгу нияти эканлигини яшириб ўтирмади. Бошқаларга беминнат кўрсатган ёрдамлари тўғрисида гапиришни истамаган бу камтарин тадбиркор укамиз Собиржоннинг келгуси орзулари амалга ошишига тилакдош бўлиб қоламиз.
Паррандачилик ҳақида гап кетганда, тумандаги Жумабой маҳалласи Олтинсой қишлоғида фаолият олиб бораётган "Руқия Алимова" фермер хўжалигини ҳам эслаб ўтмасак адолатдан бўлмайди. Шерзод Ҳайдаров бошчилик қилиб келаётган мазкур хўжаликда 10 минг бош товуқлар парвариш қилинади. Кунига 9500 та тухум етиштирилиб эл дастурхонига етказиб берилади. Бундан таш­қари бу хўжаликда зотдор жўжа очириш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, кўплаб хўжалик ва аҳоли ишончли зотдор жўжалар билан таъминланиб келинмоқда.
- Паррандачилик билан 1999 йилдан буён шуғулланиб келаман, - дейди Шерзод ака, - 2013 йилда фермер хўжалиги ташкил қилиб, дастлабки ишни турмуш ўртоғим билан уйда 300 бош она товуқ сотиб олиб, тухум етиштиришдан бошлаганмиз. Кейинчалик фаолиятимизни ривожлантириш мақсадида туман ГАЗ идорасининг ишлатилмай ётган товуқхонасини ижарага олиб, 10 минг бош она товуқлар парвариш қилишни ташкил қилганмиз. 2014 йилга келиб Олтинсой қишлоғи ҳудудидан ер олиб товуқхона қурдик. Бугунга келиб бу ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг бош товуқларни парвариш қилиш мумкин. Бу ерда 12 та маҳаллий ишчилар фаолият олиб боришади.
Келгусида хўжаликда етиштирилаётган тухум ва парранда гўштини қўшни давлатларга экспорт қилиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини янада кўпайтириш бўйича ҳам иш олиб бораётган хўжаликда иш қизғин. Бу муваффақиятлар ишлари учун Шерзод Ҳайдаров бир неча бор вилоят ва туман ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларига муносиб кўрилган.   
Камтарин, ғайрати жўшиб турган, намунали оила бошлиғи, 4 фарзанд­нинг отаси бўлган Шерзоджоннинг фикрича, хайрия ишларида фаол бўлиш ҳам бахт, ҳам савобдир. Шунинг учун ҳам у доимий равишда кам таъминланган оилаларга ёрдам бериб келади, болалар боғчасида тарбиялаётган бир болани ойлик тўловини тўлаб боради. Маҳаллада ҳар йилги байрамлар арафасида имкон қадар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва иқтисодий имкониятлари чекланган инсонларга бахт улашишга ҳаракат килади. Бу эзгу ишлар эса унга янада муваффақиятли инсон бўлишига кўмаклашади.
 Суҳбатимиз сўнггида Шерзод ака қуйидаги эзгу фикрларни билдирди: - Азиз ватандошлар! Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўл­син! Мус­тақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?