kathaq@mail.ru

ЭЛ ДАСТУРХОНИНИ БОЙИТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАЯПМИЗ


Мен яшаб турган ҳудудда пахта ва бошқа меҳнатталаб, шунингдек, сув ва қуёш нурини талаб қиладиган ўсимликлар экиш ва юқори ҳосил олиш машаққатли иш. Шу сабаб ҳудудимизда боғ, токзорлар ташкил этишга катта эътибор бериляпти. Яхши парвариш қилинса боғларимизда мўл ҳосил етиштириш мумкин.


Яхши ният билан 2009 йилда 4 гектар ердаги мавжуд  боғни ўз ҳисобимизга олдик. Атиги 50-60 туп деярли ҳосил бермай қўйган дарахт қолган эски боғни қайтадан тайёрлаб, маҳаллий шароитга мослашган, серҳосил, касалликларга чидамли олма, нок, шафтоли ва бошқа мевали дарахт кўчатларини экдик. Туман ҳокимининг тавсиясига кўра 1,7 гектар майдонда кўчатчиликни ташкил қилдик. Бунинг учун турли жойлардан излаштириб топиб "Память ясаул" (Украина), "Футзи "(Япония), "Жереми", "Бойка" (Россия), "Қандил­снаб" (Қирғизистон) каби олманинг ноёб турларини олиб келиб экдик ва "она боғ" яратдик.
Кейинчалик бу боғдан пайвандлаш йўли билан кўчат етиштириб сота бошладик. Ҳозирга келиб бу ерда йилига 32 мингта турли кўчат етиштирилди. Шунингдек, нок ва шафтолининг ҳам йўқолиб бораётган навларини Тошкент вилояти ва Қувадаги боғдорчилик илмий-тадқиқот институтларидан олиб келиб, кўпайтириш ҳисобига бу меваларнинг кўчатини етиштириш ҳам йўлга қўйилди.
Ҳозирги пайтда хўжалигимизда 6 нафар киши меҳнат қилади. Ёз-куз пайтида кўплаб маҳаллий аҳоли мавсумий ишга жалб этилади.
Кўчатларимизни нафақат туманимизда, балки Нуробод, Иштихон, Қўшработ ва бошқа туманларда ҳам харидорлари пайдо бўлди. Шундан хурсандмизки, биз меҳнатимизга яраша даромад олаяпмиз. Бу, албатта, юртимизда тадбиркорларнинг қўллаб-қувватланаётгани, қишлоқлардаги хотин-қизлар банд­лигини таъминлашга эътибор кучайгани туфайлидир.


Махфират АБДУРАИМОВА,
"СУҲРОБ ЭШНАЗАРОВ"
фермер хўжалиги раҳбари.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?