Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудлари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтди.Мазкур форум ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, бу форум ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар, динлараро ва миллатлараро муносабатларда ҳамда бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Форумда Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари раҳбарлари ҳамда делегация вакилларидан 50 дан ортиқ киши сўзга чиқди. Форумнинг биринчи иш кунидаги ялпи мажлисида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Чжан Мин жаноблари томонидан дастлабки маърузачи тариқасида муҳокама учун сўзни айнан бизнинг Самарқанд вилоят ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевичга берилганлиги самарқандликлар учун жуда катта янгилик бўлди.
Бундан ташқари, бу каби йирик халқаро тадбирларда 50 дан кўпроқ маҳаллий тадбиркорлар, шу жумладан, бизнинг каттақўрғонлик тадбиркорларнинг иштирок этганлиги қувонарлидир. Туманимиздан "Каттақўрғон электро техника заводи" МЧЖ раҳбари Анвар Норбоев, "Янги авлод" хусусий мактаби раҳбари Абдували Иргашев ва "Зарина Файз келажаги" МЧЖ раҳбари Ойбек Тўхтаевларнинг ушбу нуфузли форумда қатнашиши юртимизда чинакамига мулкдорлар синфи бўлмиш тадбиркорлар кўпаяётганлигини ва улар халқаро даражадаги анжуманларда ўз ўринларига эга бўлаётганликларини намоён қилмоқда.
Камолиддин АҲМЕДОВ,
Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари.
Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари.



