kathaq@mail.ru

Ташаббусли бюджет ижтимоий муаммоларни жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув


2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида туманимиз фуқаролари томонидан жорий йилнинг февраль ойида жами 141 та лойиҳа таклиф келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ушбу лойиҳа таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди ва 30 та таклиф мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди. 111 та таклиф эса кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди.

Туманимиз бўйича овоз бериш жараёнига ўтказилган 111 та лойиҳа таклифлар учун жами 81 425 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 13 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги 197-сонли "Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарорига асосан 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна тўртта лойиҳа ғолиб деб топилди ва бу лойиҳаларга 2 810,0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, 2022 йил 1-босқичда туманимизда жами лойиҳаларни амалга ошириш қиймати 11 950,0 млн.сўм бўлган 17 та лойиҳа ғолиб бўлди. Жумладан, аҳоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар (1та), ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар (1та), ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар (4 та), қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирлар, яъни симёғочлар ва трансформатор ўрнатиш (2 та), мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари (2 та), умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (7 та).
Ушбу ғолиб лойиҳа таклифларни молиялаштириш учун ҳар бирига алоҳида ғазна ҳисоб-рақамлари очилиб, "Фуқаролар ташаббуси" жамғармасидан 11 950,0 млн.сўм маблағлар тўлиқ молиялаштирилган. Лойиҳалар бўйича тендерлар ўтказилиб, пудратчи ташкилотлар билан 11 835,9 млн.сўмга шартномалар тузилган (114,1 млн.сўм иқтисод қилинди) ва 4 384,4 млн.сўм маблағлар шартномага асосан пудратчи ташкилотларга ўтказиб берилган. Бугунги кунда қурилиш ва маҳсулотлар етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.
"Дўстлик"МФЙ фуқаролари томонидан илгари сурилган ва энг кўп овоз тўплаган 1 та таклиф ғолиб деб топилган эди. Бугунги кунда ғолиб деб топилган таклиф бўйича Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида таъмирлаш, қурилиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Натижада, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи қиёфаси тубдан ўзгаради. Ҳадемай, пайшанбаликлар орзуси амалга ошиб, истироҳат боғи кечаси-ю кундузи аҳоли ва болажонлар билан гавжум гўшага айланади.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, ижтимоий бюджетлаштириш, у орқали жамиятнинг устувор мақсадлари асосида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, айниқса, давлат бюджетида ўз аксини яхшироқ топадиган жараёндир. Бу эса ижтимоий-иқтисодий соҳаларда йиғилиб қолган муаммоларини жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашувдир. Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали бюджет жараёнида улар иштирокини фаоллаштириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.


Э.АҲАДОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?