kathaq@mail.ru

ДОН – ХАЛҚИМИЗНИНГ РИЗҚ-РЎЗИ


Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим бос­қичига бағишланган йиғилишда Давлатимиз раҳбари "Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз. Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади", деди. 

Шунингдек, йиғилишда  энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўм­дан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди. Бу эса ғаллакорларимизни руҳлантириб, янада самарали меҳнат қилишга ундади.
Каттақўрғон тумани ғаллакорлари ҳам яратилган бундай имкониятдан руҳланиб, жорий йилда 8 минг 926 гектар майдонда мўл ғалла ҳосили етиштирдилар. Шартнома режасига асосан, давлатга 24 минг 986 тонна ғалла топширилиши белгиланган. 
Шу кунларда туманда ғалла ўрими қизғин паллага кириб,ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ўримга 25 та комбайн, юзлаб бошқа техника воситалари жалб этилган, ишлар отряд усулида олиб борилмоқда. 
Ишларнинг самарали ташкил этилганлиги натижасида йиллик шартнома режасини бажараётган фермер хўжаликлари сони кундан кунга ортиб бормоқда.
Жумладан, "Пахтакор" ҳудудидаги "Омадли меҳнат даласи" фермер хўжалиги ғаллакорлари туманда биринчилардан бўлиб ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Жорий йил ҳосили учун 60 гектар майдонда ғалла парваришлаган Ҳусан Шохўжаев раислик қилаётган фермер хўжалиги ғаллакорлари давлатга 222 тонна ғалла топшириб, шартнома режасини ортиғи билан бажарди. Ҳосилдорлик гектарига 65 центнердан тўғри келди. Шунинг­дек, тумандаги "Бибисора чамани", "Жавоҳир дашт далалари", "Йўлдош", "Худоёров Бердиёр Кубаевич", "Фаёзбек Тўхтаев даласи", "Жозилбек Нодирбек далалари", "Азим Рустамов даласи", "Омадли меҳнат даласи", "Тўйчиев Сайфулло даласи", "Олмосжон Раджаб-РУН" ва "Синов тажриба" каби  фермер хўжаликлари зафар марраларини қучиб, ғалла топшириш шарт­нома режасини ортиғи билан бажардилар ҳамда туман хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.
 Президентимиз ташаббуси билан жорий йилдан хўжаликлар томонидан сотиладиган ғаллага бозор нархида пул тўлаш тартиби жорий этилиши, энг аввало, фермер хўжалиги, қолаверса, хўжалик аъзоларининг манфаатдорлигини, оладиган даромадини ошириш имконини беради.
Туманда ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.


Эшпўлат САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?