kathaq@mail.ru

Солиқларни ўз вақтида тўланг, акс ҳолда…


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига асосан фуқароларнинг қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлигидан келиб чиқиб, яшаб турган уй жойларингизни мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида тўланг.

Жорий йил учун ҳисобланган солиқларни тўлаш тенг улушларда 15-апрел ва 15-октабрга қадар амалга оширилиши лозим. (Солиқ кодексининг 423-440-моддалари) Ер участкаларидан ҳужжатсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида ҳисобланади. Агар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқига эга бўлсангиз, имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи хужжатларни мустақил равишда давлат солиқ инспексиясига тақдим этишингиз керак. Солиқ кодексининг 420-моддасига асосан солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати мол-мулк солиғининг солиқ базаси ҳисобланади, солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас. Мол-мулкнинг кадастр қиймати ва ер майдонлари ўртасида фарқ аниқланган тақдирда ҳудудий кадастр идораларига мурожаат этишингиз лозим бўлади. 
Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади.
Солиқ кодексининг 125-моддасига мувофиқ мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати тугаганидан кейин солиқ қарзи суд тартибида ундирилади. Тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан пеня ҳисобланади.


А.ҚУЛМИРЗАЕВ,
Каттақўрғон тумани Давлат солиқ 
инспекцияси бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?