kathaq@mail.ru

Архивлар – тарих кўзгуси


Архивлар-давлатнинг тарихини ўзида мужассам этган ҳужжатли асосга таянган йирик ахборот манбаидир. Шу сабаб "Архивлар-тарих кўзгуси"-дея эътироф этилади.

9 июнь бутун дунёда "Халқаро архивлар куни" кенг нишонланади. Шу ўринда мазкур сананинг нишонланиш тарихига бироз назар солсак:
Ҳар йили нишонланадиган "9 июнь - Халқаро архивлар куни" Халқаро Архивлар Кенгаши томонидан 2007 йилда Квендаги (Канада) Бош Ассамблеясида ташкил этилган.
Мазкур сананинг танланиши ҳам бежиз эмас, зеро, 1948 йилда айнан шу санада ЮНЕСКО қарори билан ва унинг ҳомийлигида Халқаро Архивлар Кенгаши ташкил топган. Хал­қаро Архивлар Кенгашининг асосий вазифаси дунё архив меросини сақлаш, муҳофаза қилиш ва кенгайтириш ҳамда халқларнинг ўз тарихини ўрганиш ва билишга оид бўлган ҳу­қуқларини амалга оширишда ёрдам беришдир. 
Архивлар куни-архив иши ютуқлари ва муаммоларига кенг жамоатчилик ва қарорларни қабул қиладиган шахслар эътиборини қаратиш мақсадида ўрнатилган санадир. Мазкур сана кенг миқёсда барча архив ходимлари томонидан касб байрами сифатида нишонланади. 
"ЎЗАРХИВ" агентлиги негизида Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Каттақўрғон туман идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ҳам фаолият олиб боради. 
Шу ўринда "9 июнь - Халқаро Архивлар куни "муносабати билан барча ҳамкасбларимизни касб байрами билан чин қалбимиздан қутлаймиз. Ҳужжатли тарихий меросни сақлашда машаққатли, лекин шарафли, фидоийликни талаб этадиган хизматларида муваффақиятлар тилаймиз.


Ойсулув ДОНИЁРОВА,
Каттақўрғон туман Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ҳисобчи-архивчи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?